Расман: Сане "Ман Сити"дан "Бавария"га ўтди
03 jul 2020 12:25
News
Расман: Сане "Ман Сити"дан "Бавария"га ўтди
"Бавария" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Саненинг трансферини эълон қилди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, хавбек Мюнхен клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.
Олдинроқ, "Бавария" 24 ёшли футболчи учун бонуслар билан биргаликда 60 миллион евро атрофида тўлаши айтилган эди. Унинг маоши йилига 17 миллион еврони ташкил этади.
Сане "Манчестер Сити"га 2016 йилда "Шальке"дан 50 миллион евро эвазига ўтган эди.
Футболчи "шаҳарликлар" таркибида барча мусобақаларда 135та ўйинда майдонга тушиб, 39та гол ва 45та ассист қайд этди.
Олдинроқ, "Бавария" Саненинг Мюнхен клубидаги либосларини трансфер амалга оширилмасдан эълон қилиб юборгани учун "Сити"дан узр сўраган эди.
Link :
Source : fcbayern.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments