Latest news

13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олиш таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  1 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди News

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди

Ёдингизда бўлса, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 21 январдан навбатдаги йиғинга киришиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўшанда вакилларимиз 25 январь куни Хорватияга учиб кетишлари ҳақида ҳам маълумот бергандик.

Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказади ва Франция, Черногория ҳамда Кувайтга қарши ўйнайди

Бироз аввал ЎФА матбуот хизмати ана шу хабарни тасдиқлади. Унга кўра, 21 январь куни Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Йиғиннинг иккинчи қисмини вакилларимиз 26 январдан 2 февралгача Хорватияда давом эттиришади. Хорватиядаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Франция ва Черногорияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. 

Ўртоқлик ўйинлари

28.01.2022

Ўзбекистон — Франция

30.01.2022

Ўзбекистон — Черногория

31.01.2022

Ўзбекистон — Франция


Биз берган хабарда Кувайт билан ҳам ўйин ўтказишимиз ҳақида маълум қилгандик. УФА берган расмий хабарда эса қитъадошларимиз билан ўйин ўтказилиши ҳақида маълумот йўқ. Бразилиялик Какау бошчилигидаги кувайтликлар Хорватия йиғинига бормайдиган бўлишганми ёки бошқа сабаб, буниси бизга қоронғу.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика