Latest news

10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  0 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  6 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  2 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  2 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  1 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  3 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  2 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди News

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди

Ёдингизда бўлса, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 21 январдан навбатдаги йиғинга киришиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўшанда вакилларимиз 25 январь куни Хорватияга учиб кетишлари ҳақида ҳам маълумот бергандик.

Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказади ва Франция, Черногория ҳамда Кувайтга қарши ўйнайди

Бироз аввал ЎФА матбуот хизмати ана шу хабарни тасдиқлади. Унга кўра, 21 январь куни Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Йиғиннинг иккинчи қисмини вакилларимиз 26 январдан 2 февралгача Хорватияда давом эттиришади. Хорватиядаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Франция ва Черногорияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. 

Ўртоқлик ўйинлари

28.01.2022

Ўзбекистон — Франция

30.01.2022

Ўзбекистон — Черногория

31.01.2022

Ўзбекистон — Франция


Биз берган хабарда Кувайт билан ҳам ўйин ўтказишимиз ҳақида маълум қилгандик. УФА берган расмий хабарда эса қитъадошларимиз билан ўйин ўтказилиши ҳақида маълумот йўқ. Бразилиялик Какау бошчилигидаги кувайтликлар Хорватия йиғинига бормайдиган бўлишганми ёки бошқа сабаб, буниси бизга қоронғу.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика