Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!
18 dec 13:53
News
Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!
"Тажрибали дарвозабон Ўткир Юсупов жамоамиз билан шартнома имзолади.
Ўткир Юсупов – 1991 йил, 4 январда Қозоғистоннинг Сайрам шаҳрида туғилган. Болалигида оиласи билан юртимизга кўчиб келишган.
Фаолияти давомида “Машъал” (Муборак, 2012-2013 йиллар), “Насаф” (Қарши, 2014-2015 йиллар), “Нефтчи” (Фарғона, 2016-2017 йиллар), “Қўқон - 1912” (Қўқон, 2018 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 2019 – 2024 йилнинг 1-давраси), “Фулад” (Ахваз, Эрон, 2024 йилнинг 2-давраси, 2025 йил) жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, 2018 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб, терма жамоамизнинг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Тажрибали дарвозабон 1,5 йиллик танаффусдан сўнг, яна қадрдон жамоамизга қайтди", – дейилади "лочинлар" матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Ўткир Юсупов "Фулад"ни тарк этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Similar news
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Comments
30 йил деганда чемпионлик Наманганга қайтишида Копадзе ўз хиссасини қўшсин.