Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси! News

Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!

"Андижон" клуби қишки селекция ишларини давом эттирмоқда.

Ўзбек футболида ўз номига ва ўрнига эга бўлган 35 ёшли тажрибали футболчи Олег Зотеев "Андижон" билан шартнома имзолади ва у энди расман "бургутлар" аъзосига айланди.

2024 йилни "Сўғдиёна"да ўтказган қанот ҳимоячиси Суперлига ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб 30 та учрашувда майдонга тушди. Зотеев ушбу ўйинлар мобайнида 4 та гол урди ва 5 та голли пасни узатди.

Олег фаолияти мобайнида ОКМК, "Бунёдкор", "Локомотив", "Чоннам Драгонс" (Корея Республикаси), "Қизилқум" ва "Сўғдиёна"да тўп тепган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 27 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол муаллифи бўлган. 

Зотеев шу кунгача Корея Республикаси Кубогини ютган. Ўзбекистон чемпионатида ҳам бир қатор совринларни қўлга киритган. Шунингдек, 2024 йилги Ўзбекистон Суперлигасида йил рамзий терма жамоасидан жой олган.

Аввалроқ унинг янги жамоаси водий клуби бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика