Latest news

14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  0 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  2 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  14 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   10 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади News

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади

Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни 18 январь куни Осиё футбол конфедерацияси Қаршининг "Насаф" клубини жаримага тортиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берган эди.

Бунга жамоанинг ОФК кубоги 2021 йилги мавсуми доирасидаги Гонконгниннг "Ли Ман" клуби билан учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этмагани асос бўлган. 

Ниҳоят, бу масала бўйича ташкилот Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди. Унда таъкидланишича, "Насаф" ва "Ли Ман" жамоалари ўртасидаги учрашувда қуйидаги қоидабузарликлар қайд этилган:

1) 320 нафар мухлис футболчилар захираси учун мўлжалланган жойга ўтирган;

2) 2 нафар мухлис ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин майдонга тушиб кетган;

3) клуб хавфсизлик бўйича ўз зиммасидаги вазифаларни таъминлай олмаган;

4) майдон атрофида аккредитацияси йўқ шахслар юрган;

5) томошабинлар стадионда тамаки чеккан. 

ОФКнинг Тартиб-интизом қўмитаси юқоридаги ҳолатларни ўрганиб чиқиб, қарор чиқарди:

1) "Насаф" тартиб-интизом кодексининг 22.2 бандини бузгани учун 28 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди;

2) Тартиб-интизом кодексининг 34.1 ва 34.3 бандларини бузгани учун шартли равишда (!) 21 минг АҚШ доллари миқдорида жарима. Бу банд агар яқин 2 йил ичида шу ҳолат яна такрорлансагина фаоллашади;

3) Тартиб-интизом кодексининг 1-параграфи бўйича 90 кун ичида 7 минг АҚШ доллари тўлаш мажбурияти.

Шунингдек, шундай ҳолат яна қайтарилса, бундан ҳам қаттиқроқ чора кўрилиши таъкидланган. 

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика