Latest news

12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  0 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  2 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  18 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0

Расман: Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"да иш бошлади News

Расман: Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"да иш бошлади

Чоршанба куни сайтимиз орқали "Пахтакор" ёшлари мураббийи ҳисобланган Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор" клуби иш бошлаши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Наманган клуби расмий сайти бу хабарни тасдиқлади. Шунингдек, "Навбаҳор"га иккинчи даврада келган Роберт Гай ҳеч қаерга кетмаганини ва клубда селекционер мураббий сифатида ишлашини маълум қилди. 

"Навбаҳор" жамоаси аъзолари кечадан навбатдаги турга тайёргарликни бошлашди. Миллий терма жамоамизнинг Осиё кубоги саралаш турниридаги иштирок туфайли Гулистондаги учрашувдан сўнг жамоа аъзоларига қиқа муддатлик таътил эълон қилинганди. 

Сўнгги пайтларда иккинчи давра арафасида “Навбаҳор”да иш бошлаган Роберт Гай билан боғлиқ кўплаб гап-сўзлар кўпайиб кетганди. Лекин, Гай чинданам бетоб бўлганлиги боис маълум вақт давомида уйида даволанди. Шу сабабдан Гайни “Навбаҳор”дан кетди деган миш-мишлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Барчага маълумки, айни пайтда "Навбаҳор" мусобақа жадвалида 11-ўринни банд этиб турибди. Сўнгги турларда эса очколар сонини ошириш муҳим ҳисобланади. Айнан шуларни инобатга олган ҳолда клуб раҳбарияти мураббийлар штабига мухлисларимизга яхши таниш бўлган Нўъмон Ҳасановни таклиф этишди. Бир неча кун давом этган музокаралар якунига кўра бундан бир неча соат олдин Ҳасанов “Навбаҳор”да ишлашга розилик билдирди ва дастлабки машғулотда қатнашишга ҳам улгурди.

Ҳасанов "Навбаҳор"да маслаҳатчи мураббий сифатида иш юритади. Роберт Гай эса жамоада селекционер мураббий сифатида иш юритишига ҳам келишиб олинди. Гай жамоамизга ёш ва иқтидорли футболчиларни жалб этиш билан шуғулланадиган бўлди", - деб ёзади клуб расмий сайти.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика