Latest news

21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  4 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  9 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  9 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  27 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди News

Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди

ЎФА "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди.

Аввалроқ "Нефтчи" Владимир Ежуров, Манучеҳр Сафаров, Зоир Жўрабоев, Арабули Бачана, Томислав Мрчела кабилардан қолиб келаётган қарздорликни бартараф қилиб, ФИФА томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлашга эришганди. 

Кейинроқ ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита тўпланган маълумотлар асосида "Нефтчи"га янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишини чеклади. Ўтган вақт давомида клуб Ўзбекистон футболчилар уюшмаси даъволари бўйича иш олиб борди ҳамда бу борада айрим футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Шунингдек, бир қатор футболчилардан қолиб келаётган қарздорлик қисман бартараф этилди ва улар билан ёзма келишувга эришди. Қўшимчасига "Нефтчи" Фарғона вилоят футбол мактаби билан ҳамкорлик шартномаси доирасидаги мажбуриятларини 2025 йилги мавсум давомида бартараф этиш бўйича ЎФА билан келишувга эришди. 

Шундан келиб чиқиб, ЎФА тегишли қўмитаси клуб мурожаатини атрофлича ўрганиб чиқиб, янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишга нисбатан қўйилган тақиқни шартли равишда бекор қилди. Эндиликда клуб ЎФА ҳамда ЎФУ билан келишувларга мувофиқ ўз мажбуриятини белгиланган муддатларда амалга ошириши талаб этилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика