Latest news

12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   0 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  0 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  6 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  5 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  8 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  10 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0

Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий News

Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий

Хабарингиз бор, “Андижон” клуби бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Александр Хомяков истеъфога чиққач, унинг ўрнига муносиб номзод топиш устувор вазифага айланганди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, "Андижон" футбол клуби бош мураббийлигига ўзбек футболи афсоналаридан бири Максим Шацких тайинланганини эълон қилди. 

"1978 йилнинг 30 август куни Тошкентда таваллуд топган. Мухлислар уни футболчи сифатида "Динамо" Киевдаги ёрқин фаолияти орқали жуда яхши эслашади. 

Максим Александрович бунга қадар “Пахтакор” клуби бош мураббий сифатида фаолият олиб бориб, ушбу жамоани икки марта Ўзбекистон чемпионлигага етаклаб келди. Шу кунга қадар эса у "Пахтакор" клуби раиси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келди.

Шацких мураббийлик фаолиятини 2016 йили бошлаган ва дастлаб "Динамо" Киев U-17, сўнгра U-19 жамоаларида ишлади. 

2017 йилнинг июнь ойидан 2019 йилнинг августига қадар "Динамо" Киев жамоасида бош мураббий Александр Хацкевич билан бирга самарали фаолият олиб борди.  

2019 йилнинг декабрь ойидан то 2021 йилнинг мартигача Россиянинг "Ротор" (Волгоград) жамоасида яна Хацкевич билан мураббийлар штабида меҳнат қилди.

2022 йилнинг ёзидан Максим Александровичнинг "Пахтакор"даги ҳаёти бошланди. Аввалига спорт директори, кейин эса бош мураббий сифатидаги ёрқин фаолияти билан ёдда қолди. 

Про лицензиясига эга бўлган Максим Александрович 14 май кунидан "Андижон" жамоасини қабул қилиб олади ва унинг "бургутлар" бош мураббийи сифатидаги дебют учрашуви 17 май куни сафарда "Шўртан"га қарши учрашувга тўғри келади", – дейилади хабарда. 

Шунингдек, "Андижон" мураббийлар штабидаги ўзгаришлар давом этади. Украиналик 54 ёшли мутахассис Виталий Василевич Шпанюк жамоада ёрдамчи мураббий вазифасида иш олиб боради.

Шпанюк 1971 йилнинг 12 февраль куни Украинада таваллуд топган. Про лицензиясига эга бўлган мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "Кремен" (Украина), "Арсенал" (Киев, Украина), Украина терма жамоаси, "Славутич" (Украина), "Карпати" (Украина), "Анжи" (Россия), "Динамо" Тбилиси (Грузия), "Львов" (Украина), "Ворскла" (Украина), "Ротор" (Россия) ва "Пахтакор" клубларида ишлаган. Шпанюк барча жамоаларда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ролида фаолият юритган.

Аввалроқ "Эшитдик"да рукни остида Шацких сешанба куни клуб билан шартнома имзолаши ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +5   

Comments

+5   
13 may 19:25:52
Ochilov Farobiddin
Гапираётгандаям этибор берсанглар -У Вас деб гапиради -У нас эмас. Оддий Лучшан, шу ерда тугилиб тузини еган одамга матбуот анжуманида саволларни ўзбекчадан таржима қилиш керак
+4   
13 may 19:23:33
Ochilov Farobiddin
Канака мураббий билмайман, лекин инсон сифатида хурматга арзимайдиган, гирт миллатчи одам. Ўзбеклардан ўзини устун қўядиган, уларни хурмат қилмайдиган инсон. Лучшан, Бикмаевларам шунака инсонлар. Мураббий сифатида Пахтакоргача хеч қаерда ишламаган, физрук.
+3   
13 may 19:46:40
islombek6767
Reply to comment by Ochilov Farobiddin
Канака мураббий билмайман, лекин инсон сифатида хурматга арзимайдиган, гирт миллатчи одам. Ўзбеклардан ўзини устун қўядиган, уларни хурмат қилмайдиган инсон. Лучшан, Бикмаевларам шунака инсонлар. Мураббий сифатида Пахтакоргача хеч қаерда ишламаган, физрук.
ШАЦКИХ хакикатдан хам бизни миллатга балки бутун У́рта Осиё миллатларига паст назар билан карайди Инсон сифатида хурматга лойик эмас МИЛЛАТЧИ
+2   
13 may 21:20:52
Махмуджан
Канака одамсилар келса келмаса сизларга нима намунча гийбат киласизлар ота онангиз гийбат кил деб тарбия берганми гийбатчилар АЛЛОХ кифоя килсин
+2   
13 may 21:20:44
Махмуджан
Канака одамсилар келса келмаса сизларга нима намунча гийбат киласизлар ота онангиз гийбат кил деб тарбия берганми гийбатчилар АЛЛОХ кифоя килсин
+1   
13 may 23:47:24
Odilbek Abdushukurov
Reply to comment by Ochilov Farobiddin
Гапираётгандаям этибор берсанглар -У Вас деб гапиради -У нас эмас. Оддий Лучшан, шу ерда тугилиб тузини еган одамга матбуот анжуманида саволларни ўзбекчадан таржима қилиш керак
O‘zbek tilini, ya‘ni o‘z ona tilini hurmat qilmagan millatni boshqa millatlar qayoqdan hurmat qilsin.. Qachonki, ona tilimiz nufuzini ko‘tarsak, keyin siz aytgan muammo yo‘qoladi.
+1   
13 may 20:31:55
Шерзод Икромов
Уруш булмаганида эди ха келарди.гадой бб колли шу тренер
+1   
13 may 19:53:28
Аброр Ибрагимов
Агар Андижон жамоаси натижаларни яхшиламокчи булса албатта мураббийлар штабида Бахтиёр Хамидуллаевни таклиф килишлари керак ушанда жамоаниям ишлари юришиб кетади. Яна Аллох билгувчи Андижонга омад!!!
+1   
13 may 19:43:17
Камолиддин Каримов
Андижонлилар галабалар кутаииз.Максим ишларинга омад.
+1   
13 may 19:30:28
Saidjahon
Reply to comment by Ochilov Farobiddin
Канака мураббий билмайман, лекин инсон сифатида хурматга арзимайдиган, гирт миллатчи одам. Ўзбеклардан ўзини устун қўядиган, уларни хурмат қилмайдиган инсон. Лучшан, Бикмаевларам шунака инсонлар. Мураббий сифатида Пахтакоргача хеч қаерда ишламаган, физрук.
Канака инсонлигини билмайману лекин оркасидан гийбат килманг бу гапни андижонлик булганим учун гапирмадим шунчаки сизга дустона маслахат бердим.ГИЙБАТ килиш биз мусулмонларга ярашмайди.
+1   
13 may 19:27:32
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by Ochilov Farobiddin
Гапираётгандаям этибор берсанглар -У Вас деб гапиради -У нас эмас. Оддий Лучшан, шу ерда тугилиб тузини еган одамга матбуот анжуманида саволларни ўзбекчадан таржима қилиш керак
Чунки биз қўймиз.
   
13 may 23:20:11
Уктам
Хомяковга йил охиригача имкон бериш керак эди. Шацкийнинг ундан яхшилигига ишонмайман. Сурхон мухлиси. Узр.
   
13 may 22:40:34
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Saidjahon
Касбиз нима?
Илгари давлат ишларида ишлаганман. Ҳозир қурулиш материалларини оптовый савдо қиламан!
   
13 may 22:16:56
Saidjahon
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Андижон шаҳри ва кўпгина туманларида бўлганман!
Касбиз нима?
   
13 may 21:58:43
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Saidjahon
Шахарни узиданман
Андижон шаҳри ва кўпгина туманларида бўлганман!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика