Расман: Карпин Россия ТЖ билан шартномасини узайтирди. У “Ростов”даги фаолиятини ҳам давом эттиради News

Расман: Карпин Россия ТЖ билан шартномасини узайтирди. У “Ростов”даги фаолиятини ҳам давом эттиради

Россия футбол иттифоқи терма жамоа устози Валерий Карпин билан янги келишувга эришди.

Унга кўра, мутахассис билан 2024 йил 1 августига қадар шартнома имзоланди. Карпин “Ростов”даги фаолиятини ҳам давом эттиради.

53 ёшли мураббий 2021 йил 23 июлда термани қабул қилиб олди ва жамоа унинг қўл остида 8 та баҳсда қатнашиб, 6 марта ғалаба қозонди. Шунингдек, бир мартадан дуранг ва мағлубият қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ТЖ 17 ноябрда Тожикистон билан 20 ноябрда эса Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика