Latest news

02:00АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" (онлайн ҳисоб)  0 01:55Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона" (онлайн ҳисоб)  107 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  0 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  10 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  27 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Расман: Жасур Яхшибоев "Навбаҳор"га ўтди News

Расман: Жасур Яхшибоев "Навбаҳор"га ўтди

Кеча "Эшитдик-да!" рукни орқали Жасур Яхшибоев Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! "Навбаҳор" Жасур Яхшибоев билан музокара олиб бормоқда

Бугун ана шу хабар ўз тасдиғини топди. "Навбаҳор" матбуот хизмати қанот ҳужумчиси Яхшибоев жамоага келиб қўшилгани ҳақида маълумот берди.

Жасур 1997 йил, 24 июнда Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳрида туғилган. Жасур Яхшибоев катта футболдаги фаолиятини 2016 йили "Пахтакор"да бошлаган. Пойтахтликлар таркибида 2019 йилнинг ярмигача тўп тепган футболчи ўша йилнинг 2-даврасини Олмалиқнинг АГМК жамоасида ўтказади. Шундан сўнг, ҳужумчи фаолиятини хорижда давом эттиради. Яхшибоев 2020 йилги мавсумни  Беларуснинг "Энергетик-БГУ" (Минск, 1-давра), "Шахтёр" (Солигорск) жамоаларида ўтказади.

Сўнгра фаолиятини Польшанинг "Легия" (Варшава, 2021 йилнинг 1-давраси), Молдованинг “Шериф” (Тирасполь, 2021 йилнинг 2-давраси, 2022 йилнинг 1-давраси) жамоаларида давом эттирган Жасур Яхшибоев ўтган йилнинг кузида "Шериф" таркибида Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи баҳсларида Мадриддаги машҳур "Сантьяго Бернабеу" стадионида таниқли дарвозабон Тибо Куртуани доғда қолдириб, "Реал" дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган ва ўша ўйинда тирасполликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

"Шериф"дан сўнг "Легия"га йўл олган маҳоратли ҳужумчи бир неча кун олдин польшаликлар билан тузилган шартномани бекор қилиб, юртимизга қайтишга қарор қилди.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика