Расман: Гвардиолага устозлик қилган мутахассис "Сити"нинг мураббийлар штабида иш бошлади
09 jun 2020 21:55
News
Расман: Гвардиолага устозлик қилган мутахассис "Сити"нинг мураббийлар штабида иш бошлади
Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хуан Мануэль Лильо Пеп Гвардиоланинг янги ассистентига айланди. 54 ёшли мутахассис билан келишув эса бир йилга мўлжаллангани айтилмоқда. Лильо онасининг ҳасталиги туфайли ўз хоҳиши билан “Циндао Хуанхай”дан (Хитой) кетди.
“Манчестер Сити” мураббийлар штабига қўшилганимдан бахтиёрман. Пеп билан бир-биримизни кўп йиллардан бери биламиз ва унинг ажойиб жамоасининг бир бўлаги бўлганимдан хурсандман”, дейди бельгиялик.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола футболчилик фаолиятининг сўнгги мавсумини ўтказган “Дорадос” (Мексика) клубида Хуан Мануэль Лильо мураббий сифатида ишлаган эди.

Link :
Source : twitter.com/ManCity
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments