Latest news

22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  2 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  11 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  4 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  16 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  18 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7

Расман: Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” билан шартнома тузди News

Расман: Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” билан шартнома тузди

“Бунёдкор” ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев 18 июль куни Қатар Юлдузлар Лигаси дебютанти – “Ал-Муъайзер” клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Кеча оқшомда клубнинг янги ўйинчилари – Мусаев ва Боливия термаси плеймейкери Жасмани Кампос жамоатчиликка расман таништирилдилар. Қатарликларнинг яна бир ҳариди – бу Черногория миллий термаси марказий ҳимоячиси Джордже Джиканович. Жамоага яқин кунларда, шунингдек, Лотин Америкасида кучли бешликка кирувчи бир ҳужумчи келиб қўшилади.

24 ёшли Фозил Мусаев “Ал-Муъайзер” таркибида ўзи учун севимли бўлган 18-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Мазкур трансфер борасида футболчининг агенти Санъат Шарипов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Бизнинг олдимизда бир нечта вариантлар мавжуд эди. Уларни ўрганиб чиқиб, якунда “Ал-Муъайзер” таклифини маъқул кўрдик. Бу жамоа ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Ёзги трансфер мавсумида бир қатор кучли легионерларни ҳарид қилди.

Кўпчилик яхши билади, ҳозирда Қатар Юлдузлар Лигаси клублари жаҳон миқёсидаги футболчилар билан бойишмоқда. Рауль, Нене (собиқ “ПСЖ”), Нодир Белхадж, Бакари Коне ва бошқа кўплаб юлдузларни келтириш мумкин. Шу боис улар қаторига Фозил Мусаевнинг қўшилиши, менимча, ижобий баҳога лойиқ. Агар марказий ярим ҳимоячимиз янги жамоаси таркибида ўзини кўрсата олса, қолаверса, миллий термамиз билан жаҳон чемпионатига чиқишга эришса, келажакда унга янада кучли клублардан таклифлар бўлиши турган гап”.

Янги жамоаси ҳақида Мусаевнинг ўзи шундай дейди:
- Бугунги кунда ўзбек футболининг мавқеи кун сайин юксалиб бормоқда. Мен Қатар чемпионатидаги ўз ўйинларим орқали бу фикр айни ҳақиқат эканлигини исботлаш ниятидаман. Клуб раҳбарияти менга билдирган ишончни тўлиқ оқлашга ҳаракат қиламан.

***

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Ал-Муъайзер” жамоасини испаниялик 61 ёшли мутахассис Ладислас Лосано бошқаради. Қатар чемпионати ўйинларининг бошланиши эса сентябрга мўлжалланган. Унгача мамлакат клублари Шайх Жассим кубогида қатнашадилар. “Ал-Муъайзер ” мусобақанинг гуруҳ босқичида “С” гуруҳида “Ал-Садд” (21 июль), “Ал-Хор” (25 июль), “Ал-Харитият” (2 август) ва “Ал-Месаймир” (5 август) жамоалари билан баҳслашади. 

Б.Турсунов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика