Latest news

02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  1 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  10 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  27 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  180 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  7 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  6 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  14 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  5 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  3

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси! News

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси!

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақида "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати хабар берди.

Сайфиев 1991 йил 17 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида "Насаф" (Қарши, 2012-2017 йиллар),  "Пахтакор" (Тошкент, 2018-2023 йиллар) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда "шерлар" таркибида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилган. 

Фарруҳ Сайфиев 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва айни дамда Осиё Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

"Биз Фарруҳ Сайфиевга "Навбаҳор"даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз", - дейилади клуб хабарида.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика