Latest news

13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  4 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  6 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  4 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  5 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  30 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  20 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  19 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  6 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси! News

Расман: Фарруҳ Сайфиев — "Навбаҳор" футболчиси!

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақида "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати хабар берди.

Сайфиев 1991 йил 17 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида "Насаф" (Қарши, 2012-2017 йиллар),  "Пахтакор" (Тошкент, 2018-2023 йиллар) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда "шерлар" таркибида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилган. 

Фарруҳ Сайфиев 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва айни дамда Осиё Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

"Биз Фарруҳ Сайфиевга "Навбаҳор"даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан "лочинлар"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз", - дейилади клуб хабарида.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика