Latest news

16:02Ферлан Менди "Реал"да қоладими?  0 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  15 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  27 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  15

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси! News

Расман: Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

Элдор Шомуродов "Рома" футболчиси!

"Рома" клуби расман Элдор Шомуродовнинг трансферини эълон қилди.

"26 ёшли Элдор Шомуродов 17.5 млн евро эвазига "Рома" клубига ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 5 йиллик, 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этувчи шартнома имзолади. Битим таркибида яхши ўйин кўрсатгани учун бонуслар ҳам бор. Бундан ташқари, "Женоа" клуби футболчининг кейинги трансферидан маълум миқдорда фойда кўради", -дейилади клуб баёнотида. 

Шомуродовнинг ўзи ҳам янги клубга ўтганига муносабат билдирди.

"Рома" клубига ўтишим фаолиятимдаги катта қадам. Мен клуб учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Дунёнинг энг катта клубларидан бирида берилган имкониятга лойиқ эканлигимни исботлайман. Менинг "Рома"га ўтишга бўлган иштиёқим сабаб бу битим жуда тезда амалга ошди. Янги жамоадошларим ва мураббий билан тезроқ тил топишиб кетишга ошиқмоқдаман", -дейди Элдор Шомуродов.

Элдор Шомуродов "Рома" таркибида 14 рақамда тўп суради. 

Rating: +158   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика