Расман: "Динамо" Қозоғистон чемпионатида тўп тепган футболчи билан шартнома имзолади
08 feb 2024 16:01
News
Расман: "Динамо" Қозоғистон чемпионатида тўп тепган футболчи билан шартнома имзолади
"Динамо" жамоаси янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
"Жамоамиз сафида БААдаги йиғинда иштирок этган ва ҳозирда Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида ҳам қатнашаётган Одил Абдумажидов клуб билан бир йиллик шартномага имзо чекди"
"Динамо"нинг аҳил оиласига хуш келибсиз, Одил!", - дейилади клуб хабарида.
Ҳуқуқий жиҳатдан "Металлург" клубига тегишли 22 ёшли марказий ҳимоячи 2022 йилги мавсумда Қозоғистонинг "Ордабаси" клубида 23 ўйинда 2 та голга муаллифлик қилган бўлса, 2023 йилни "Олимпик" сафида ўтказиб, Суперлигада 24 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдумажидов янги мавсумни "Динамо" сафида бошлаши ҳақида маълумот бергандик.

Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
17:59
Вадим Абрамов: "Баъзи ўйинларимиз ижобий якун топганида ҳатто иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди" 14
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments