Расман: Анчелотти АПЛ клубига бош мураббий этиб тайинланди
21 dec 2019 16:31
News
Расман: Анчелотти АПЛ клубига бош мураббий этиб тайинланди
Яқиндагина "Наполи"дан кетган Карло Анчелотти "Эвертон" бош мураббийи этиб тайинланди.
Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.
Томонлар 2023/24 йилги мавсум сўнгги қадар амал қиладиган шартномага имзо чекишди. Италиялик мутахассис бундан бир неча кун олдин "Наполи" билан шартномасини бекор қилган эди.
Анчелотти учун АПЛ бегона эмас. У 2009-2011 йиллар давомида "Челси"ни бошқарган ва АПЛ чемпиони бўлган.
Маълумот учун, "Эвертон" Ливерпуль шаҳри шарафини ҳимоя қилади.

Link :
Source : twitter.com/Everton
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments