Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Расман: Александр Крестинин — “Бунёдкор” бош мураббийи! News

Расман: Александр Крестинин — “Бунёдкор” бош мураббийи!

Мутахассис дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.

Қирғизистон миллий терма жамоасини 2019 йилги Осиё Кубогида нимчорак финалга олиб чиққан россиялик мутахассис – Александр Крестинин “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Тайинловдан сўнг “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиққан Александр Сергеевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор”дек ўз анъаналарига, қадриятларига эга клубдан бўлган таклифни фахр билан қабул қилдим. Чунки бу каби жамоаларда бош мураббий бўлиб фаолият юритиш ҳар қандай мутахассис учун шараф. Шу боис музокараларимиз узоққа чўзилгани йўқ.

Жамоа ҳозир турнир жадвалида қуйи поғоналарда эканлигидан хабарим бор. Вазиятни ўрганиб чиқдим, ҳолат кўнгилдагидек эмас. Вазиятни яхши томонга ўзгартириш керак, бу албатта биздан меҳнатни талаб қилади. Мен ва ёрдамчиларимга бундай ҳолат бегона эмас, кўникмамиз бор.

Ҳозиргина жамоанинг ўқув-машғулот базаси ва “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиқдим. Бемалол айта оламанки, ҳамма клублар ҳам бундай шароитларга эга эмас.  Шундай экан, натижалар ҳам максимум даражада яратиб берилган шароитлар мос бўлиши лозим", деди мураббий.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика