Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи
13 jun 14:44
News
Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи
"Андижон" жамоасининг мураббийлар штабига янги мутахассис қўшилди.
Мухлисларга яхши таниш бўлган Акмал Шораҳмедов эндиликда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида иш бошлади. Томонлар ўзаро келишувга эришгач, шартнома имзоланди.
1986 йилнинг 10 май куни таваллуд топган Шораҳмедов 2009 ва 2010 йилги мавсумларда футболчи сифатида "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қилган.
Акмал мураббийлик фаолиятини 2022 йилда бошлаган. Дастлаб "Локомотив" клубида ёрдамчи мураббий, сўнгра ўша йилнинг 1 июлидан 2024 йилнинг 1 январига қадар "Пахтакор" U-21 жамоасида иш олиб борди. Шундан сўнг мураббий яна "Локомотив" клубида фаолият кўрсатиб келган.
Аввалроқ Акмал Шораҳмедов Шацкихнинг мураббийлар штабига қўшилиши ҳақида хабар берган эдик.
Link :
Source : "Андижон" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments