Latest news

Расман: А Серия доирасида бугун ўтиши керак бўлган баҳс қолдирилди News

Расман: А Серия доирасида бугун ўтиши керак бўлган баҳс қолдирилди

Буни Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина тасдиқлади.

Унга кўра, Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган “Лацио” – “Торино” учрашуви бугун ўтказилмайди. Бунга меҳмонларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани сабаб бўлди. Аввалроқ, 26 февралдаги “Торино” – “Сассуоло” баҳси ҳам юқоридаги сабаб туфайли ўз вақтида ўтказилмаган ва 17 мартга кўчирилганди.

“Торино” 23 февралда жамоавий машғулотларни тўхтатган. Жамоа А Серия жадвалида 20 очко тўплаган ҳолда 17-ўринда бормоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика