Latest news

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  8 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  8 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  36 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш" News

Рашид Ғофуров: "Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш"

"Локомотив" ҳамда "Навбаҳор-фарм" ўртасидаги Про лига учрашувидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.


- Илк дақиқада ўтказиб юборилган голни ҳисобга олмасак, "Навбаҳор-фарм" қолган вақт давомида жанговар ўйин намойиш этди.

- Ўйиндан олдинги кўрсатмада йигитларга "майдон эгаси дастлабки 15 дақиқада бор кучини кўрсатишга ҳаракат қилади, шунга чидаб берсак, уйоғига ўйин тенглашади" дегандим. Афсуски, тезкор гол баҳс тақдирини ҳал қилди. Бироқ йигитлар тез ўзига келишди. Футболчиларимга эътироз йўқ. 1-ўриндаги ва 7-ўриндаги жамоалар ўртасидаги баҳсда ўйин сифатида катта фарқ билинмади. Доим шунақа, чиройли ўйин кўрсатамиз, бироқ натижани рақиб илиб кетади. Иккинчи даврада ҳаммаси ўнгланади деб ўйлайман.

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутганмидингиз?

- "Локомотив" ҳеч қачон ўз уйида ҳимояда ўйнамайди, биз бунга мажбур қилдик. Ғалаба қозонмаган бўлсакда, йигитлардан жуда мамнунман. "Темирйўлчилар"га эътирозим йўқ, улар нена жадвалда 1-ўринда эканлигини исботлашди.

- "Навбаҳор-фарм"нинг вазифа ва мақсадлари нималардан иборат?

- Мақсадимиз - "Навбаҳор"нинг асосий жамоасига футболчилар етиштириб бериш. Чунки таркибимиз маҳаллий футболчилардан ташкил топган. Бундай жамоалар кам эмас, йўқ бўлса керак.

- Жамоа ҳар ўйинда охиригача кураш олиб борадими?

- Албатта. Йигитларда босим йўқ, улар ўз кучини кўрсатиш учун ҳаракат қилишади. Зўрға ютиб, келаси баҳсда нима қиларканмиз дейишдан кўра, чиройли ўйин кўрсатиб, мағлуб бўлган яхши.

- Айни дамда сиз учун натижа муҳимии ёки чиройли ўйин?

- Аслида натижа муҳим. Аммо пала-партиш ўйин билан натижага эришиб бўлмайди. Битта баҳсда ютарсиз ёки иккита. Бироқ кейинчи? Ҳозир чиройли ўйинга эришиб, иккинчи даврада натижаларни ижобий томонга ўзгартирмоқчимиз. Йигитлардан умидим катта. Улар ўзини кўрсата олишяпти. Биркунмас-бир кун бу ўйин ўз мевасини беради.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика