Рангник тез орада "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланади, бироқ мавсум якунлангач, бошқа лавозимга ўтказилади News

Рангник тез орада "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланади, бироқ мавсум якунлангач, бошқа лавозимга ўтказилади

Ральф Рангник тез орада "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланади.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби германиялик мутахассиснинг трансфери борасида "Локомотив" билан принципиал келишувга эришган.

Рангник мавсумнинг қолган қисмида жамоани бошқаради.

Шартномада мавсум тугаганидан кейин клубда икки йил маслаҳатчи сифатида ишлаш ҳам кўзда тутилган.

Қайд этилишича, ушбу банд билан шахсан "Манчестер Юнайтед" вице-президенти Эд Вудворд қизиққан.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика