Рамосга бошқа клублардан таклиф йўқ News

Рамосга бошқа клублардан таклиф йўқ

Мадриднинг "Реал" клуби сардори Серхио Рамоснинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

COPE журналисти Маноло Ламанинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти ҳозирча 34 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилгани йўқ.

Шунингдек, Рамос бошқа клублардан ҳам таклиф олмаган. У "Реал" билан музокара ўтказмай, бошқа вариантларни кўриб чиқмоқчи эмас.

Серхионинг асосий мақсади "Реал"да қолишдир. У "қироллик клуби" шарафини 2005 йилдан бери ҳимоя қилиб келади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика