Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  17 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Ральф Рангник: "Роналду прессинглар қироли эмас" News

Ральф Рангник: "Роналду прессинглар қироли эмас"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник ҳужумчи Криштиану Роналду прессингда унчалик яхши ҳаракат қилмаслигини айтганди.

"Қайси даражада, қандай босқичда ўйнаган бўлсак ҳам, рақиб "Ньюкасл" бўладими ёки "Норвич"ми фарқи йўқ, бизга қийин бўлиши аниқ эди. Биз жамоанинг жисмоний ҳолатини яхшилай олмадик, даража ошмади.

Ишонинг, бундан энг кўп жахлим чиққан ва хафа бўлган инсон менман. Баъзида ҳужумчилар билан янада чуқурроқ ҳужумга ўтиш, ҳужумкор футболчиларимиз янада яхшироқ позицияларни эгаллаш борасида жанжаллашдим ҳам.

Криштиану кўплаб муҳим голларни урди, бироқ у прессинглар қироли эмас. Мен уни айбламайман, у ўзи ўйнаган ўйинларда ажойиб ҳаракат қилди. У тўп рақибларда бўлиб турган пайти шерикларига: "Тўпни олиб қўй!" деб бақирадиганлардан эмас, ёшлигида ҳам ундай бўлмаган.

Кўплаб хатоликларга йўл қўйдик. Тўп билан ва тўпсиз ўйинда балансни ушлай олмадик. Шу сабабли тўп билан бўлиб турган пайтимиз ҳам вазият яратишга қийналдик", - деди Рангник.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика