Ракитич: "Реал" - "Барселона" учрашуви ҳаками мени уч марта ҳақорат қилди"
30 jul 2017 13:51
News
Ракитич: "Реал" - "Барселона" учрашуви ҳаками мени уч марта ҳақорат қилди"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Реал"га қарши Халқаро Чемпионлар Кубоги турнири доирасидаги баҳсдан (3:2) сўнг, ўйин бош ҳаками америкалик Жейр Марруфо уни учрашув давомида уч маротаба ҳақорат қилганини айтди.
"Мени яхши танийдиганлар, жаҳлимни чиқариш қийин эканлигини билишади. Аммо ҳакам бунинг уддасидан чиқди. У уч маротаба мени ҳақорат қилди. Одатда ҳакамларни ҳурмат қиламан, аммо уларнинг орасида менга ёқмайдиганлари ҳам бўлади. У мени ҳақорат қилиб, ўзини кўрсатмоқчи бўлди" - дейди хорватиялик футболчи.
Учрашув давомида Ракитич ва Марруфо бир неча маротаба бир-бирини туртиб юборди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments