Latest news

18:00МЮ дарвозасига бурчак зарбасидан гол урган футболчи "Арсенал"га керак  0 17:29ОКМК 2025 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида ўйнайди  0 17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  5 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  1 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  5 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  5 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  3 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  11 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   24

Рафаэл Леау "Милан" қироли, Винисиусдан ажойиб ижро, VAR Премьер лигани бузиб қўйди: ҳафта ревьюси News

Рафаэл Леау "Милан" қироли, Винисиусдан ажойиб ижро, VAR Премьер лигани бузиб қўйди: ҳафта ревьюси

Европанинг энг йирик лигаларида яна бир ҳафта сарлавҳаларни безайдиган кутилмаган якунлар ва "голасо"ларга бой бўлди.

Якунланган ҳафтада "Милан" А Сериядаги илк дербини ўз фойдасига ҳал қилди, Премьер-лигада мураббий ва мухлислар VARдан ғазабланмоқда. Қисқача айтганда, кескинликда камчилик бўлмади.

"Милан" биринчи бўлиб "қон тўкди"

Биз бошқа йирик дербиларни, катта турнирларнинг муҳим баҳсларини ва иштаҳани очадиган Европанинг гигантлари ўртасидаги тўқнашувларни кутаётган бир пайтда шанба куни "Милан" ва "Интер" ўртасида "делла Мадонинна дербиси" ушбу мавсумнинг илк йирик блокбастери бўлди. Ўйин чиндан ажойиб ўтди. Унда ҳамма нарса бор эди: кескинлик, голлар, таранглик, беқиёс индивидуал маҳорат намойишлари, хатолар ва ғолиб. Икки пешқадамнинг бири бўлган "Милан" ҳозирча ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун курашда давом этмоқда, "Интер" турнир жадвалида азалий рақибидан икки очко ортда қолмоқда. 

Рафаэл Леау – шаҳарнинг сўзсиз қироли. Ўтган мавсумда А Сериянинг энг яхши ўйинчиси бўлган Леау ажойиб ўйин кўрсатиб, икки гол ва бир асистни ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг иккинчи голи буюк Жорж Веага ҳурмати бўлиб, унинг голни уришида ҳам жуда ўхшашликлар кўп бўлди: кичик "ҳук" ва гол. "Милан"нинг ҳамшаҳарлари устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабаси, албатта, амалдаги чемпионлар учун чемпионлик пойгасида муҳим аҳамият касб этмайди, бироқ улар кимки ўз тожига эгалик қилишни истаса, бунинг учун қаттиқ курашиши лозимлигини кўрсатишди.


Дортмунд ҳозирча мамнунликдан хириллаяпти

Дортмунднинг "Боруссия"си ўйинини томоша қилиш баъзан худди кўрқинчли фильмни томоша қилишга ўхшаб кетади, тинч лаҳзалар бир зумда даҳшатли тушга айланиб кетади. Кимдир уларнинг икки тур олдин "Вердер"га мағлуб бўлганини эслай оладими? Уни ҳисобдан чиқариб турсак, улар мавсумни ажойиб тарзда бошлашди, умуман олганда, бу уларнинг аслиятига қайтиш бўлди. Бундеслигада қаторасига икки ўйинда 1:0 ҳисобида устунликни қайд этиб, беш ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозондилар. Ҳа айтганча, бу жорий мавсумдаги учунчи 1:0 ҳисобли натижа эди.

Улар ҳозир "Бавария"дан ҳам юқорида, бу Эдин Терзични қўллаб-қувватлашга муносиблигини кўрсатади. Жума куни "Ҳоффенхайм" устидан қозонилган ғалаба одатий ҳол эди: Марко Ройс (ушбу мавсумда 2 та гол ва 2 та узатма) Юлиан Брандтнинг ўзи билмаган ҳолда узатгандек туюлган оширишидан кейин олдинга отилган футболчилар орасида биринчи бўлиб тўпга тегди ва рақиб дарвозабони Оливер Бауманни бутун учрашув давомида илк ва охирги марта ожиз қолдирди. Шу тариқа, дортмундликлар қийинчилик билан 16 дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Бу ердаги ҳийла Терзич қураётган истиқболни қўллаб-қувватлаб жадалликни оширишда давомийликка хизмат қилади. Икки ҳафта ичида Чемпионлар Лигасида "Манчестер Сити"га сафар қилишига қўшимча равишда жамоа октябрь ойида "Бавария"га қарши майдонга тушиш учун иложи борича жипсликни намойиш қилиши керак бўлади. Юқоридаги ўйинлар билан бир қаторда "РБ Лейпсиг", "Кёльн" ва "Шальке 04" жамоаларига қарши кечадиган баҳслар "Боруссия"нинг чемпионлик учун кураша оладиган салоҳиятга эга экани ёки акси эканлигига ойдинлик киритиб беради. 


Ҳатто Мерсисайдда ҳам шарафлар

Туш пайти "Гуддисон Парк"да икки клуб ва тўпланган мухлислар ўтган ҳафта Ливерпулда тўққиз ёшли қизнинг ўз ўйида отиб ташланганидан қайғуга ботган ҳолда турдилар. Бу сафар "Мерсисайд дербиси"да ғолиб номи аниқланмагани ўша вазият учун ҳам ўринли бўлди, десак хато бўлмайди. 

Икки томон посбонлари – Алиссон ва айниқса, Жордан Пикфорд учрашувда тенгликнинг сақланиб қолинишига ажойиб сейвлари билан асосий сабабчи бўлдилар. Иккинчи тайм кескин тус олди ва ўйин сўнгида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Бироқ у ҳеч бир жамоага ярашмайдиган натижа бўлди. "Ливерпуль" ўзини икки очко йўқотгандек ҳис қилди. "Эвертон" эса баъзан ғалаба ҳидини сезиб қолади. Ушбу ўйин, шунингдек, Муҳаммад Салоҳда нимадир жойида эмаслигини эслатди. Ёмон ўйнамади, шунга қарамай, у ўзининг яхши томонларини ҳам кўрсата олмади. 


Гави "Рамон Санчес Писхуан"да порлади

Шанба оқшомида "Севилья" устидан ғалаба қозонган "Барселона" жамоасининг ярим таркибини мақташ мумкин. Роберт Левандовски яна тўп киритиб, Ла Лиганинг 4 ўйинида 5 та гол урди. Жюль Кунде собиқ жамоаси дарвозасига киритилган икки голга асистентлик қилди. Рафинья яна илиқ таассурот қолдирди: ҳисобни очди ва "Барса"нинг қаторсига учинчи ўйиндаги ғалабасига ҳисса қўшди. Эрик Гарсия эса профессионал фаолиятидаги илк голини айнан мана шу ўйинда урди.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси эса юқорида саналганлардан мутлақо бошқа бири бўлди. 18 ёшли Гавини "Санчес Писхуан"нинг барча ерида кўриш мумкин эди. Тўпга эгалик қилмаганида тиним билмай прессинг уюштиришга ҳаракат қилди. Тўпга эга бўлганида эса эҳтиёткорлик билан иш тутди. Тўпни узатишдаги аниқлиги – 90,9%(!)ни ташкил этди. "Барса"нинг ёзги трансфер ойнаси атрофидаги шов-шувларига қарамай, биз бир нарсани унутмаслишимиз лозимки, икки нафар энг яхши ёш футболчилар – Педри ва Гави аллақачон "Камп Ноу"да. 

Бу йил Гави учун катта мавсум бўлади. У ўтган мавсум бошида ишдан чиққан "Барса"нинг юлдузидек кўринаётганди. Энди Хавининг мураббийлига остида ўзгартирилган ва Левандовски каби жаҳон даражасидаги профессионал футболчилар ва етакчилар билан бирга ўйнаши туфайли унинг порлаш вақти келди. У ҳатто Испания терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида асосий ролни ўйнаши мумкин.


МЮнинг харидлари натижа бера бошлади

Маркус Рэшфорднинг вазиятни якунлаб қўйиши яхши эди. Бироқ унга Бруну Фернандеш томонидан узатилган тўп ажойиб эди. Бу ҳужум "Манчестер Юнайтед"нинг "Арсенал"га қарши 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Кристиан Эриксеннинг тезкор узатмаси билан бошланди. Шундай бўлса-да, голнинг юзага келишида Фернандешнинг вазиятни кўра олиши ва шеригини усталик билан тўп билан таъминлагани асосий сабабчи бўлди. 

Рэшфорднинг ижроси ҳақида ҳам икки оғиз гапирсак. У деярли икки йил давомида форма учун курашди. Бу катта ўйиндаги юқори босимли вазият эди ва ҳужумчи совуққонликни сақлаб қола билди. 


Винисиусдан ажойиб ижро

Винисиус Жуниорнинг совуққон, ғайритабиий гол уриш маҳоратига эга экани янгилик эмас. Ахир, у ўтган мавсумда Ла Лигада 17 та гол урган футболчи-ку. Унинг имкониятни сифатли якунлаш маҳорати ҳали ҳам ҳайратга солади. У шанба куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал Мадрид" "Бетис" устидан 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан ўйинда ҳисобни очганида айнан шундай ҳолат содир бўлди.

Унинг тўққизинчи дақиқадаги ақлли ҳаракати орқали "Бетис"нинг офсайд тузоғи чиппакка чиқди. Қанот ҳимоячиси Юссуф Сабали томон қадам ташлади ва очиқ позицияни эгаллай олди. Жамоадоши Давид Алабанинг кўра олиш қобилияти ва техникаси туфайли у ҳужумчини тўп билан таъминлаш йўлини топа олди. Винисиуснинг тўпга навбатдаги тегиши чинакамига ўзига хос бўлди. У рақиб дарвозабони Руи Силва устидан тўпни олиб ўтиб, ҳали тўп дарвоза билан юзлашмасдан туриб голни байрамона нишонлашга тушиб кетди. Бу орқали майдонга тушган уч учрашувда учта гол урган ҳолда жамоасининг турнир жадвалида максимум очкони тўплаганча пешқадам бўлиб боришида катта ҳисса кўшди.


"Форест"да Куперга босим

"Ноттингем Форест"ни Премьер-лигага қайтганидан сўнг амбиция кўрсатмаганликда айблаб бўлмайди, аммо бу ёзда 150 миллион фунт стерлингга яқин маблағни сарф этган жамоа трансфер ойнасининг энг фаолларидан бири бўлди ва имкон борича қуйи лигага тушиб кетмайдиган таркибни йиғишга уринди. Бироқ чемпионатнинг 6 ўйинидан кейин “Форест” ҳамон ўзини Чемпионшипга тушиб кетадиган ўринлардан олиб чиқиб кета олганича йўқ. 

Шанба куни ўз уйида "Борнмут"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиннинг биринчи таймида 2:0 ҳисобида олдинда бораётган жамоа иккинчи бўлимда устунликни рақибга бой берди. Бундан уч кун аввал "Манчестер Сити" томонидан 6:0 ҳисоби билан янчиб ташланган жамоа учун бу мағлубият даҳшатли зарба бўлди. Стив Купер Чемпионшипга бирданига қайтиб тушишдан сақланиш учун ўзининг янги кўринишдаги таркибини тезда тузатиб олиши керак. Кейинги учта ўйин – "Лидс", "Фулхэм" ва "Лестер" жамоаларига қарши бўлиб ўтади. Ушбу учрашувлар жамоанинг мавсумни яхши ўтказиб, тезда кўтарилиб олишида жуда муҳим.

Купер учун хавф шундаки, агар у вазиятни ўзгартира олмаса, ноябрь ойида Англия Премьер-лигасида Жаҳон чемпионати муносабати билан танаффус эълон қилинган пайтда "Форест" учун мураббийни алмаштириш осон бўлади. Агар Купер бўлмаганида эди, жамоани балки бу йил кучлилар (АПЛ назарда тутиляпти) сафида кўрмасдик. Футбол шафқатсиз бизнес, айниқса, пул кўп бўлган жойда. Таркибга жуда кўп ўйинчилар келиб қўшилди, Купер ҳали ҳамон энг яхши таркибни шакллантириш билан овора. Аммо буни тезда амалга ошириш зарур.


Премьер-лигада VAR хато қилди

Агар бошқа бир дам олиш куни бўлганда эди, Эриксен "Манчестер Юнайтед"нинг "Олд Траффорд"да "Арсенал"га қарши 3:1 ҳисобида таслим қилган ўйинда ажойиб ўйини учун ўйиннинг энг яхшиси бўла оларди. Баҳс Эрик тен Ҳаг шогирдлари устунлиги остида ўтган бўлишига қарамай, собиқ "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Эриксен ўйинга таъсир қилиш борасида VAR билан рақобатлаша олмади. 

VAR – видео ёрдамчи ҳакам – расмийлар томонидан аниқ ва равшан хатоларни тузатишга ёрдам бериш ва шунингдек, қандайдир қоидабузарлик содир этилса, буни бош ҳакамга етказиш ҳамда гол нотўғри урилмаслиги учун майдонда ҳозир бўлиши лозим бўлади. 

Аммо бу ҳафта охирида VAR барча нотўғри сабабларга кўра устунлик қилди.


Мансурбек Неъматов таржимаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика