Latest news

03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  0 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  98 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  33 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  39 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  24 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1

Қувайт ва Ливандан кейин яна иккита жамоа футзал бўйича Осиё чемпионатига йўл олди News

Қувайт ва Ливандан кейин яна иккита жамоа футзал бўйича Осиё чемпионатига йўл олди

2020 йилнинг 24 февраль - 10 март кунлари Туркманистонда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ғарбий минтақада саралаш ўйинларининг гуруҳ босқичи ўз ниҳоясига етди. Қувайт ва Ливан терма жамоаларининг Осиё чемпионатига йўл олгани ҳақида хабар бергандик. Кеча бўлиб ўтган сўнгги тур учрашувларидан сўнг бахтли яна икки жамоа номи маълум бўлди. 

Шундай қилиб Баҳрайн ва Саудия Арабистони терма жамоалари ҳам навбатдаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё чемпионатида 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли бешликдан жой олган жамоалар 12 сентябрь - 4 октябрь кунлари Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. 

ОФК Ғарбий минтақа саралаш ўйинлари учун 5та йўлланма ажратган. Эртага ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган БАА ва Уммон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур жуфтлик ғолиби ҳам қитъа биринчилигига йўлланма олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика