Latest news

00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:20АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  20 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  3 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  3 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  13 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  19 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  22

"Қуруқ ўйин"лар кимда кўпроқ? News

"Қуруқ ўйин"лар кимда кўпроқ?

Бугун тугайдиган мавсумга алоқадор қизиқарли фактларни келтиришда давом этамиз.

2022 йил барча учрашувларда майдонга чиқиш бахти ҳозирча фақат 2 дарвозабонга насиб қиляпти: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") ҳамда Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив") — 25тадан.

Энг кўп гол ўтказган киперлар:


футболчиўйинў-гол
1Абдумавлон Абдужалилов2533
2Милан Митрович2428
3Милое Пракович1526

"Қуруқ ўйин"лар сони бўйича Ўткир Юсупов пешқадам — 13та. Аммо, нолга турилган ўйинларнинг умумий учрашувлар сонига нисбати Элдорбек Суюновда яна барчадан яхшироқ (62,5%).

Пенальтиларни зарарсизлантириш бўйича эса Суҳроб Султонов бошқа ҳамкасбларига "мастер-класс" ўтган (4 марта). "Бунёдкор" посбони йил давомида Йован Жокич, Жасур Жалолиддинов, Шаҳзод Убайдуллаев ҳамда Марко Станоевичнинг 11 метрли нуқтадан тепган тўпларини бартараф қилди. 

Бу йил майдонга тушган энг тажрибали посбон футболимиз афсонаси Игнатий Нестеров ҳисобланади (39 ёш). Энг ёши — "Олимпик" вакили Ҳамидулло Абдунабиев (19 ёш). 

Айни пайтда Суперлига голкиперлари орасида трансфер қиймати энг юқориси Абдувоҳид Неъматовди (650 минг евро).

"SportStat" маълумотига кўра, ҳаводаги узатмаларга эга чиқиш (82) ва тўпни ушлаб олиш (105) борасида "Локо" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов энг яхши натижани қайд этяпти. Сейвлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич Ботирали Эргашов, Милоев Пракович ҳамда Сухроб Султоновга тегишли (33-34).

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика