Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
18 jan 2018 19:53
News
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Ушбу фожеали воқеа муносабати билан ҳалок бўлган ватандошларимизнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2018-йил 18-январ куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида “Самара-Чимкент” автомобил йўлининг 1068-километрида, Калибай аҳоли пунктидан 10-км. узоқликда “Икарус” русумли йўловчи автобуси ҳаракатланиш чоғида ёниб кетган.
Автобус салонида 55 нафар йўловчи (дастлабки маълумотларга қараганда Ўзбекистон фуқаролари) ва 2 нафар ҳайдовчилар бор бўлиб, улардан 5 кишига Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг Ҳалокатларда тиббий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан тиббий ёрдам берилган, қолган 52 киши воқеа жойида вафот этган.
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ходимлари жойида ёрдам кўрсатиш учун зудлик билан Ирғиз туманига юборилди.

championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments