Latest news

08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  2 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  0 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  11 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  8 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  7 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  3 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  4 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  15

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинларга чипталар нархи қанча? News

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинларга чипталар нархи қанча?

Хабарингиз бор, 14-15 декабрь кунлари Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ҳар икки баҳс ҳам Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга кетган таркиби

Қозоғистоннинг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркиби

Қозоҳистон футбол Федерацияси 29 ноябрдан ушбу ўйинлар учун чипталарнинг онлайн сотувини йўлга қўйган. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Қозоғистон - Ўзбекистон баҳсига кириш чипта нархи 25 минг сўмдан 50 минг сўмгача (1000 тенгедан 2000 тенгегача). 5 ёшгача бўлган болаларга кириш бепул. Чипталарни фақатгина zakazbiletov.kz сайти орқали онлайн сотиб олиш мумкин. Арена кассаларида чипталар сотилмайди.

Санитар-эпидемиологик нормалар талабларига кўра, Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакураш саройига умумий сиғимнинг фақат 50 фоизига чипта сотишга рухсат берилган. Ҳар бир ўйинга 1300 тадан чипта сотувга чиқарилган. Бу ҳақда Қозоғистон футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.


Аренага киришда ва трибуналарда тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳар иккала ўртоқлик ўйини Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакураш саройи (Нур-Султон)да бўлиб ўтади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика