Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди
03 may 2024 00:29
News
Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди
Футбол бўйича Қозоғистон чемпионати "OLIMPBET" деб номланади. Реклама учун Қозоғистон Профессионал футбол лигаси ҳар йили букмекерлик идорасидан 2 миллиард тенге (4,5 миллион АҚШ доллари) олади. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси президенти Адилет Барменқулов Остонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Агар ташкилот ҳамкорликни рад этса ва OLIMPBET букмекерлик компанияси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилса, 36 миллиард тенге (81 миллион АҚШ доллари)жарима тўлашига тўғри келади. Шартнома 2025 йилгача амал қилади.
Бироқ бу масалада парламент депутатлари ҳам қийналмоқда. Депутат Нартай Аралбай ўғли бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳозирда “Спорт тўғрисида”ги қонун лойиҳаси устида ишламоқда. Улар Қозоғистон чемпионатидан ОЛИМПБEТ номини олиб ташлашмоқчи.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments