Latest news

13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  0 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4

Қозоғистон чемпионатини “ёндирган” Шаҳбоз Умаров — чемпионлик учун кураш, Қозоғистон чемпионатидаги рақобат, кейинги клуби ва нима сабабдан терма жамоага чақирилмаётганининг сабабини айтди News

Қозоғистон чемпионатини “ёндирган” Шаҳбоз Умаров — чемпионлик учун кураш, Қозоғистон чемпионатидаги рақобат, кейинги клуби ва нима сабабдан терма жамоага чақирилмаётганининг сабабини айтди

Қозоғистон чемпионатини “ёндирган” Шаҳбоз Умаров — чемпионлик учун кураш, Қозоғистон чемпионатидаги рақобат, кейинги клуби ва нима сабабдан терма жамоага чақирилмаётганининг сабабини айтди

— Чемпионлик ўйинига қандай тайёргарлик кўрдингизлар? — Бугун тарихий учрашув эди. Қозоғистон чемпионатидаги ҳар учрашув жуда қийин кечади. Барча жамоалар курашувчан. Аммо биз бугун ғалаба учун жонимизни беришга ҳам тайёр эдик. Футболчилар билан кийиниш хонасида бугун ғалаба қозонишга мажбур эканлигимизни муҳокама қилган эдик ва якунда ғалаба қозониб, чемпион бўлдик.

  Қозоғистон чемпионатининг даражаси ҳақида гапириб ўтсангиз. Бу ерда рақобат қай даражада?

 — Тўғриси менда кўп жароҳатлар бўлди. Қозоғистондаги биринчи ярим йилни жароҳатим сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Миллий чемпионат даражасини юқори баҳолайман. Сабаби биз мавсум давомида бирорта осон учрашув ўтказмадик. 

 Мавсум якунида клуб билан шартномангиз тугайди. Режаларингиз қандай? Кейинги мавсум сизни бошқа клуб ва янги чемпионат сафида кўришимиз мумкинми? 

— Мавсум ҳали якунлангани йўқ. Бизни чемпионатда ва кубок финалида ўйинимиз бор. Ҳозир эмоцияда келажагим ҳақида бирор нарса дейиш қўйишим нотўғри бўлади. Бугун чемпионликни нишонлаяпмиз. Мавсумни тугатиб олайлик, кейин эса яхшилаб ўйлаб кўриб бир қарорга келаман.

Терма жамоадан чақирув олмаётганингизга муносабатингиз қандай? Терма жамоага чақирилмаётганингизнинг сабаби нима деб ўйлайсиз?

 — Мени терма жамоага чақиришди, аммо турли хил сабабларга кўра терма жамоа йиғинларида иштирок эта олмаяпман. АҚШда бўлиб ўтган йиғин ва ўртоқлик учрашувларига чақирув олгандим, бироқ виза билан муаммога дуч келдим ва шу сабабдан йиғинда иштирок эта олмадим. Октябрь ойидаги ФИФА кунларида эса жароҳат(мушаклар жароҳати) сабаб терма жамоамизга ёрдам бера олмадим. 

“Ордабаси” жамоасида мавсум якунланганидан сўнг, агар сизни терма жамоа йиғинларига чақирилишингиз мумкин ва шундай ҳам бўлса таътил муддатингиз кескин қисқариб кетади. Бунга фикрингиз қандай? Осиё кубогига бориш имкониятларингизни қандай баҳолайсиз? 

— Ўзбекистон барчамизнинг ватанимиз ва юртимиз шаънини ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиз. Мен терма жамоага боримни беришга тайёрман. Терма жамоа сафидаги катта мусобақаларда иложи борича яхшироқ натижа қайд этишимиз керак.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика