Latest news

22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  2 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  33 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4

Қосимовга Қарши қўрқинчлими? News

Қосимовга Қарши қўрқинчлими?

Coca Cola Суперлигасининг 16-турида "Насаф" Қаршида Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилади.

Мазкур баҳс ҳар иккала жамоа учун жуда аҳамиятли ҳисобланишини мендан ҳам яхши билсангиз керак.

"Аждарлар" пешқадамдан бир очко орқада, АГМК эса мавсумни совринли ўринларда якунлаши учун деярли сўнгги имконият.

Эътиборимизни бир статистика ўзига тортди: АГМК устози Миржалол Қосимов ушбу клуб билан Суперлига доирасида Қаршида умуман ғалаба қозона олмаган экан: 3та ўйин, 1та дуранг ва 2та мағлубият. Тўплар фарқи: 1:7.

Сўнгги бор Қосимов бошчилигидаги жамоа Қаршида 2018 йил 11 август санасида зафар қучган экан. Ўшанда "Бунёдкор" "Насаф"ни сафарда 4:1 ҳисобида тор-мор этганди.

Ўша кунги баҳсда майдонга тушганларни ёдга оламиз:

НАСАФ - БУНЁДКОР - 1:4
11.08.2018. 21 тур. Қарши. "Марказий". 3146 томошабин.

Бош ҳакам
: Қодиров Зокир

Голлар:
0:1 - Нурматов Шаҳзодбек, 27
0:2 - Жўраев Дилшод, 65
0:3 - Нурматов Шаҳзодбек, 81
0:4 - Ибрагимов Жавлон, 85
1:4 - Давлатов Бобур, 90+3

Голга айланмаган пенальти: Муҳитдинов Шароф (НАСАФ), 58 (дарвозабон)

НАСАФ: Қувватов Санжар; Каримов Мақсуд; Ғайбуллаев Ғолиб (Давлатов Бобур, 46); Сафаров Амиржон; Муҳитдинов Шароф; Саитов Дилшод; Кенжабоев Ислом (Темиров Шерзод, 52); Рашидхонов Ислом; Раҳматов Саидулло; Мозговой Акмал; Эшмуродов Умарбек
БУНЁДКОР: Султонов Суҳроб; Жўраев Дилшод; Ғофуров Анвар; Аҳмадалиев Дилшод; Ибрагимов Жавлон; Нурматов Шаҳзодбек; Тошматов Муроджон (Қодирқулов Санжар, 52); Собирхўжаев Сардорбек; Сулаймонов Мирғиёс; Қосимов Миржамол (Икромов Фарруҳ, 60); Ҳайдаров Азиз (Абдуллаев Абдулла, 67)

Огоҳлантиришлар: Қосимов Миржамол, 53; Каримов Мақсуд, 61; Сулаймонов Мирғиёс, 90+3
Четлатиш: Каримов Мақсуд, 64 (2СК)



Хўш, Қосимов учун АГМК устози сифатида Қарши қўрқинчлими? Бу саволга эртанги ўйиндан кейин жавоб олсак керак. 


Нарзулла тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика