Latest news

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  7 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак" News

Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"

Суперлига 7-тур доирасида ўтказилган "Локомотив" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди


- Ўйин ҳақида

- Жуда муҳим учрашув эди. Бугунги учрашув курашларга бой ва шиддатли бўлди. Рақибимиз "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан сўнг ютқазишга ҳаққи йўқ эди. Биз ҳам ўтган учрашувда мағлуб бўлгандик. Бугун голгача ўйин бўлди ва биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозонди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Аввалари 6-7 турдан сўнг пешдақамлар ажралиб чиқар эди, сўнги йилларда эса бундай ҳолат кузатилмаяпти. Мусобақа жадвалида жамоалар зич жойлашган.

- Бугун ОКМК жамоаси голга қадар анча қийналди. Асосан тўпга эгалик қилиш ва пас ўйнашга интилди. "Локомотив" эса кўпроқ рақиб ўйинини бузиш билан шуғулланди. Бундай рақибга қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Кеча бўлиб ўтган "Насаф" ва "Бунёдкор" учрашуви ҳам шундай кечди. Вертикал футбол ва курашлар кўп бўлди. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, мен ҳар доим тўп билан муомала қилиш тарафдориман. Тизимсиз футбол қачондир натижа беришдан тўхтайди. Менинг жамоамда кўпроқ тўп билан муомала қилиш ва ҳужумга ўтиш чоғида тартибли ўйин намойиш этиш муҳим. Бу менинг услубим.

- Жорий мавсум "Локомотив" сафида тўп тепаётган уч нафар футболчи Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов ва Муҳаммаданас Ҳасановлар ўтган мавсумлар давомида жамоангизда фаолият юритганди. Уларнинг ўйин услубини аниқ биласиз. Шу жиҳат сизга бугунги учрашувда устунлик бердими?

- Бу йигитлар нимага қодир эканлигини биламан. Майдон марказида Санжар Турсунов ва ҳимояда Анзурнинг имкониятларини паст баҳолашнинг иложи йўқ. Йигитларда катта тажриба бор. Улар узоқ вақт давомида миллий терма жамоада ўйнашган. Шу сабабли, бугун осон ўйин бўлмади.

- Бугун ОКМК учрашув якунида иккита гол киритди ва ғалабани илиб кетди. Лекин бугунги учрашувда жамоангиз ўйинида ёрқинлик сезмадим. Аввалари жамоангиз гол уриши керак бўлганида жуда чақнаб ва ёрқин ўйнарди. Бугун бундай бўлмади. Бунга сабаб нима?

- Зўр ўйнаган учрашувда ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайсиз. Ёрқин ўйнашингиз мумкин, аммо натижа бўлмаса фойдаси йўқ. Муаммоларимиз етарлича. Ўтган мавсумдан буён жароҳатдан тикланаётган футболчиларимиз бор. Олимпия терма жамоамизнинг финал учрашувини ўтказиб юборган Абдуқодир Хусанов, Аббосбек Файзуллаев ва Ҳожимат Эркиновларсиз ўйин қандай ўзгарганини сездингиз. Ҳар бир футболчи, бир деталдек гап. Йигитларимиз финалда зўр ўйнашди, аммо бироз омад етишмади.

- Бугун ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган футболчи Баҳромовнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? У бугун жуда яхши ўйнади.

- Баҳромов асли ярим ҳимоячи. Баҳромов ҳали кўп меҳнат қилиши керак, айниқса ҳимоядаги ҳаракатларини яхшилаши зарур. У тўп билан яхши муомала қилади. Ёш футболчининг оёғи ердан узилиши керак эмас. У ўзи учун меҳнат қилиши керак. Мақтовларни эшитиб ўзгаришини бошлаши мумкин. Мен футболчиларнинг юрган қадамидан нима бўлаётганини сезаман. Энг муҳими, меҳнат қилишда давом этиш. Таркибимизда ёш футболчилар кўп, аммо улар ўзи учун курашиши керак.

- "Локомотив" бош мураббийи Александр Стоймирович бир неча йил давомида сизнинг штабингизда фаолият юритганди. Бугунги учрашувда уни мағлубият этиш сиз учун қанчалик муҳим эди?

- Менга рақибнинг ва бош мураббийнинг ким эканлиги аҳамиятга эга эмас. Суперлигадаги барча 26 учрашув биз учун муҳим. Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш ва яхши натижага эришиш. Жамоамизда алмашинув жараёни бўлиб ўтмоқда. Ёш ва тажрибали футболчилар бор. Майдонда футболчининг ёши аҳамиятсиз. 40 ёшлик ўйинчи бўладими ёки 16 ёшлик футболчи бўладими жамоа учун фойда келтириши керак.

- Жамоада бир нечта футболчи узоқ вақт давомидан бери жароҳатлардан тикланмоқда. Уларнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

- Рубен Санчеш ва Шоҳрух Гадоев каби футболчиларимиз узоқ вақтдан бери тикланишмоқда. Тиззадан олинган жароҳатлар тикланиш учун узоқ вақт талаб этади. Мен ўзим ҳам белимни операция қилдирганман ва бир йил футбол ўйнамаганман. Барчасига вақт керак. Статистика бўйича футбол энг кўп жароҳат олинадиган спорт тури ҳисобланади.

- Бугун ўғлингиз сизнинг услубингизда гол урди. Миржамол Қосимовнинг голи ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Шу мавзуни қўйинглар. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Яхши гол урди, яна кўпроқ гол урсин ва жамоага фойда келтирсин. Шу масалага шу ерда нуқта қўйиш керак.



Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика