Latest news

17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  1 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  101 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  2 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  2 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  13 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  47 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  1

Қосимов Милутинович билан учрашди News

Қосимов Милутинович билан учрашди

Бундан чамаси 4 ой муқаддам Бора Милутиновичнинг Ўзбекистонга келиши мумкинлиги ҳақида хабар чиққан эди.
Куни кеча ҳамкасбларимиз томонидан ҳам шундай хабар тарқатилди. Фурсатдан фойдаланиб вазиятга ойдинлик киритдик.

Ҳақиқатдан ҳам Бора Милутинович Қатарда Миржалол Қосимов билан учрашган.
"У билан дўстона учрашув бўлиб ўтди. Анча йиллардан бери танишмиз", - дейди Миржалол Қўшоқович.

- ЎФФ ҳаракат қилса ва келишувга эришса, ёнингизда шундай тажрибали мутахассис ишлашини истармидингиз?
- Барчамиз иссиқ жонмиз. Мана Инчеонда Шуҳрат Мақсудов жароҳат олганлиги боис оёғига гипс қўйишда ва у ҳозир биз билан эмас. Яхши ҳам-ки, Бахтиёрни ёнимга олганим. Албатта мураббийлар штаби кенгайса бизга яхши. Осиё Кубогига қадар уларнинг сони ошиши мумкин. Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича ҳам мураббийга эҳтиёжимиз бор. Айни пайтдаги жисмоний ҳолатимиз жойида.

Афтидан Бора Милутинович ростан ҳам Ўзбекистонга келади. Агар шундай бўлса, бу ЖЧ-2018 йўлида ташланган қадамларнинг энг яхшиси бўлиши мумкин. Бу борада ЎФФга омад тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика