Latest news

02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  23 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  4 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  2 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  3 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  5 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  15 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  24 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3

Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев News

Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Айниқса, бугун туғилган кунини нишонлаётган ҳамюртларимиз учун бу қўшалоқ байрам. 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунида таваллуд айёмини оила аъзолари даврасида нишонлашнинг файзи бўлакча бўлади. 

Ана шундай бахтиёр инсонлар қаторида таниқли футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев ҳам бор. Улуғбек Абдусатторович бугун 42 ёшга тўлдилар. Тошкент молия институтида таҳсил олган бугунги қаҳрамонимиз футболга қизиқиши сабаб ўзини ҳисоб-китоб ёки менежмент оламида эмас, умуман тескари соҳа - журналистикада синаб кўрди. Бу уриниш эса кутилганидан ҳам яхши самара берди. У бир неча йил давомида "Пахтакор" клуби матбуот хизматида ишлади. Ўз мақолалари билан "Интерфутбол" ва бошқа футбол нашрларида чиқиш қилди. Маълум муддат ўзи туғилиб ўсган Андижон вилоятининг бош жамоаси - "Андижон"да спорт директори лавозимида меҳнат қилди. 

2019 йил эса Улуғбек Мирзаевнинг ҳаёти ва фаолиятида туб бурилиш билан бошланди. Фаолиятини журналистикадан бошлаган Улуғбек ака 2019 йил 8 январь куни бироз кутилмаганда "Бунёдкор" профессионал клуби бош директори этиб тайинланди. Тан олиш керак, ўша пайтда "Бунёдкор" жамоаси қийин даврни бошдан кечираётган, клубда молиявий муаммолар юзага келган эди. Соҳани ичидан яхши билгани учун бугунги қаҳрамонимиз янги иш жойида ўзини йўқотиб қўймади. Қисқа фурсат ичида жамоадаги муаммолар барҳам топиб, вазият ижобий томонга ўзгара бошлади. Сергей Лушчан ва клуб ўртасида узоқ вақт давом этган суд жараёни ҳам айнан Улуғбек Мирзаевнинг саъй-ҳаракатлари билан "Бунёдкор" фойдасига ҳал бўлди. Шунингдек Сергей Симомненко ҳамда Ривалдо масаласига ҳам барҳам берилди. Клуб бир қисқа фурсатда аввалги мавқеини тиклай олди. Халқаро алоқалар ўрнатилди, маркетинг борасида ҳам олдинга силжиш кузатилди. Жамоага тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Чемпионатдаги энг ёш таркиб билан Суперлигада қатнашган "қалдирғочлар" якунда бронза медалларига эга чиқишди.

Улуғбек Мирзаев оилапарвар инсон. У турмуш ўртоғи билан 4 нафар фарзандни тарбиялаяпти. Укаси Баҳодир Мирзаев эса ҳозирда пойтахт вилоятининг АГМК жамоасида спорт директори лавозимида ишлаяпти. Укаси ҳам ўз вақтида футболга оид мақолалари билан турли нашрларда чиқиш қилган. Умуман олганда, футболга ошуфта оила!

Сайтимиз ходимлари номидан Улуғбек Мирзаевга соғлик ва саломатлик, омад ва оилавий хотиржамликни тилаб қоламиз!

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика