Latest news

17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  0 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  1 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  4 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  4 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  18 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади News

Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади

Tags :  Турон
Президентимизнинг 115-сон қарорига асос Нукус шаҳридаги «Турон» стадионини халқаро стандартларга мос реконструкция қилиш белгиланган.

Стадионни тўлиқ реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларига асос умумий 107,0 млрд. Сўмни ташкил этади. Жорий йилнинг инвестиция дастури доирасида 20,0 млрд. сўм маблағ ажратилди ва қурилиш ишлари бошланди.

Реконструкция қилиш давомида асосий футбол майдонига қўшимча 2 та  футбол майдонини қуриш, 154 ўринли ётоқхона, ўқув хоналари, ошхона, кутубхона, фитнес ва спорт заллари, аҳолига хизмат кўрсатиш жойлари, автомашиналар учун тураргоҳлар қуриш белгиланган ва бу орқали стадионни футболга ихтисослаштирилган спорт мажмуасига айлантириш режалаштирилмоқда.

Стадионнинг қурилиш ишлари якунлангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Футбол академияси тарбияланувчилари стадионга кўчириб ўтказилади ҳамда ўқув жараёнлари билан бир қаторда футбол бўйича амалий машғулотлар олиб борилади.

Бундан ташқари, стадионни жаҳон стандартларига мос равишда реконструкция қилиш орқали Про лигада тўп сурувчи «Арал», «Жайхун», «Арал академия» ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон Про лигасида тўп сурувчи «Aral women» футбол жамоаларининг мезбонлик учрашувлари ўтказилиши билан бир қаторда, халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш имконияти яратилади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика