Latest news

12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  1 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  3 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  15 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  17 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  34 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12

"Қора ўргимчак" - Лев Яшин! News

"Қора ўргимчак" - Лев Яшин!

Бугун XX асрнинг энг кучли дарвозабони Лев Яшин тирик бўлганида 87 ёшга тўлган бўларди.


Шу муносабат билан афсонавий дарвозабон ҳақида маълумотлар тақдим этишга қарор қилдик.


Лев Иванович Яшин - 1929 йилнинг 22 октябрида Москвада туғилган. Собиқ иттифоқ терма жамоаси ва "Динамо" дарвозабони. Олимпиада ва Европа чемпиони. Собиқ иттифоқнинг 5 карра чемпиони, ҳизмат кўрсатган спорт устаси, меҳнат қаҳрамони, полковник.

ФИФА талқини бўйича ХХ асрнинг энг зўр дарвозабони. Футбол тарихида "Олтин тўп"ни қўлга киритган ягона дарвозабон.

Сўнгги учрашувини 1971 йилнинг 27 майида ўтказган.


Таржимаи ҳол

Лев Яшин Москва шаҳрининг Богородское туманида чилангар оиласида дунёга келган.

Жаҳон урушининг бошланиши 11 ёшли Левнинг оиласи билан Ульяновскка кўчиб кетишга сабаб бўлади. 1943 йилда эса у ўша ердаги заводда чилангарнинг шогирдига айланади. 16 ёшида эса Лев Яшин "Уруш вақтидаги меҳнатлари учун" мукофоти билан тақдирланади.

1944 йилда Яшинлар оиласи Москвага қайтади. Қаҳрамонимиз эса заводда ишлашда давом этади. Бўш вақтида эса ўзининг севимли спорт тури билан шуғулланган, Тушин жамоасининг дарвозасини ҳам қўриқлаган. 18 ёшида эса уни ҳарбий хизматга чақиришади. Хизмат Москвада ўтган. Айнан ўша ерда у "Динамо" Москва мураббийи Чернишёв назарига тушади ва ёшлар жамоасига таклиф этилади. 1949 йилнинг баҳорида Яшин асосий жамоанинг учинчи рақамли посбонига айланади. Ўшандан бери у фақатгина "Динамо" сафида ўйнаган.

Спорт фаолияти аввалида у хоккей билан ҳам шуғулланган. 1953 йилда хоккей бўйича мамлакат чемпионатида дарвозабон сифатида бронза медалларини қўлга киритган. 1954 йилги жаҳон чемпионати олдидан хаттоки хоккей терма жамоасига номзод бўлганди. Лекин, у бор эътиборини футболга қаратишга қарор қилади.


(Яшин ўртада)


"Динамо" футбол жамоаси сафида беш маротаба мамлакат чемпиони бўлган ва уч маротаба кубок соҳибига айланган.

1954 йилдан бошлаб терма жамоа дарвозабони сифатида 78 та ўйинда иштирок этган. 1956 йилда Мельбурндаги Олимпиадада, 1960 йилда эса Франциядаги Европа чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.

1959 йилда "Торпедо" сафида учта ўртоқлик ўйинида майдонга тушган.



Терма жамоа билан учта жаҳон чемпионатида иштирок этган.

1963 йилда у "Франц футбол" журналидан "Олтин тўп"ни қабул қилиб олган.

1971 йилнинг 27 майида Москвадаги стадионда, 103 мингдан зиёд томошабин кўз ўнгида Лев Яшиннинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтган. Ўшанда Киев, Москва, Тбилисидан келган "Динамо"чилар таркибида Эйсебио, Бобби Чарльтон, Герд Мюллер каби футболчилар бўлган юлдузлар жамоасига қарши ўйин ўтказганди. Ўшанда Яшин майдонни тарк этаётиб қўлқопларини 23 ёшли дарвозабон Владимир Пильгуйга тақдим этганди.



Футболчилик фаолияти якунланганидан сўнг у мураббийлкр мактабини тамомлаган. Сўнгра "Динамо" бошлиғи сифатида фаолият юритган. Турли болалар жамоаларида мураббийлик қилган.

50 ёшдан сўнг Яшиннинг оёғида кўп чекиш сабабли гангрена бошланган. 1984 йилда эса унинг оёқлари кесиб ташланган. Операциядан сўнг ҳам чекишни давом эттирган. 1989 йилда эса Исроилга ташрифи вақтида унга "ажойиб протез" тақдим этилган.


1990 йилнинг 18 мартида унга меҳнат қаҳрамони унвони тақдим этилган. Орадан икки кун ўтиб эса вафот этади.


Эришган натижалари:

Хоккей

Мамлакат кубоги соҳиби: 1953 йил

Мамлакат чемпионати бронза медали соҳиби: 1953 йил


Футбол

"Динамо"

Собиқ Иттифоқ чемпиони: 1954, 1955, 1957, 1959, 1963

Мамлакат кубоги соҳиби: 1953, 1967, 1970

Кумуш медаль соҳиби: 1956, 1958, 1962, 1967, 1970

Бронза медали соҳиби: 1960


Терма жамоада

Олимпиада чемпиони: 1956

Европа кубоги соҳиби: 1960

Европа кубоги бронза медали: 1964

ЖЧ бронза медали соҳиби (4-ўрин учун): 1966


Шахсий ютуқлари:

Футболчи сифатида "Олтин тўп" соҳиби: 1963

Собиқ Иттифоқнинг 11 карра энг яхши дарвозабони

ХХ асрнинг энг яхши дарвозабони

Ҳизмат кўрсатган спорт устаси: 1957

Йил дарвозабони: 1960, 1963, 1966


Лев Яшин ҳақида фактлар

У жуда кўп сигарета чекарди. 13 ёшидан бу одатни бошлаган. Якушин, Качалин каби мураббийлар унга чекишни қатъий равишда таъқиқлаганлар. Айнан чекиш сабаб унинг ошқозонида касаллик пайдо бўлган. Шунинг учун у ўзи билан сода олиб юрган. Ушбу истеъмол содаси унга оғриқни қолдиришда ёрдам берган.

1949 йилда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларидан бирида у фаолиятидаги энг ғалати голни ўтказиб юборган: рақиб дарвозабони Ермасов жуда кучли зарба беради. Яшин эса тўпга чиқишда жамоадошларидан бирига тўқнашиб кетади ва тўп қаҳрамонимиз қўриқлаётган дарвозага бориб тушади.

Унинг ажойиб статистикаси бор: Лев яшин 22 мавсум давомида битта клубда ўйнаган (1949 йилдан 1970 йилгача). Фаолияти давомида 207 та "қуруқ" ўйин ўтказган.


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика