Latest news

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда News

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда

Қўқон шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоцациясининг “Фахрийлар кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Водий жамоалари ўртасидаги минтақавий босқичда, Фарғона, Андижон ҳамда Қўқон шаҳарларининг фахрий футболчилардан иборат жамоалари иштирок этишяпти.

Кеча мусобақанинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди. Майдонга Фарғона ҳамда Андижон жамоалари чиқиб келишди. Учрашувда ўз таркибига яқин ўтмишдаги “Нефтчи” юлдузларини жамлаган Фарғоналиклар 5-1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Фарғоналиклар сафида барча голларни Анвар Бердиев киритган бўлса, Андижонликларнинг ягона жавоб голини Рахимжон Қодиров киритди.

Бундан бир неча дақиқалар олдин Қўқондаги “Марказий” стадионида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Ўзига хос вилоят “дерби”сида , Қўқон ҳамда Фарғона жамоалари ўзаро баҳслашдилар. Фарғоналиклар таркибида Анвар Бердиев, Шерзод Раимжонов, Баҳром Ҳайдаров, Камол Жўнашев каби барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган футболчилар майдонга тушишди. Қўқонликлар таркибида Маъмур Мансуров, Саид Шокиров, Фарход Мусажонов, Содир Элибоев, Акмал Ортиқов, Аваз Жўрабоев каби Қўқон футболининг ёрқин намоёндалари майдонда ҳаракат қилишди. Шиддатли курашларга бой тарзда ўтган ўйинда 0-0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Эртага мусобақадаги навбатдаги ўйин Қўқон ҳамда андижонлик фахрий футболчилар ўртасида бўлиб ўтади.




Акрамжон Мамадалиев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика