Latest news

23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртыш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  16 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3

Қўқонда бугун аншлаг кўрамизми? News

Қўқонда бугун аншлаг кўрамизми?

Бугун олий лиганинг 16-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Яна бир неча соатлардан сўнг водий дербиси старт олади.
Унда "Нефтчи" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Аввал хабар берганимиздек, мазкур учрашув Фарғонада эмас балки Қўқондаги "Марказий" стадионда кечади. Бўлажак баҳсга кенг жамоатчилик томонидан қизиқиш юқори. Ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар бир тўқнашув уларнинг турнир жадвалида нечанчи ўринни эгаллаб туришидан қатъий назар, доимо кескин курашлар остида ўтиб келган.

Турнир тақвимига кўра бугун мезбонлик қиладиган "Нефтчи" ўтган турда сафарда "Пахтакор"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Фарғоналикларнинг бугунги рақиби "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, йирик 4:1 ҳисобида зафар қучган. Шу боис Ашурматов жамоасининг руҳий тайёргарлиги юқори.

Бугун ҳар иккала жамоада ҳам биттадан йўқотиш бор. Мезбонлардан Дилёрбек Ирматов ва "Навбаҳор" ҳимоячиси Алишер Саматов дисквалификация туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборади.  

Соат 17:15да старт оладиган баҳсга Фарғонадан ташқари наманганликларнинг ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳозир соат 15:20. Стадионга мухлисларнинг ташрифи бошланиб кетди. Водий дербисида аншлаг кўрсак ажаб эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика