Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

"Қўқон-1912"нинг аралаш таркиби биринчи лига клуби билан дуранг ўйнади News

"Қўқон-1912"нинг аралаш таркиби биринчи лига клуби билан дуранг ўйнади

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида “Қўқон-1912” ўринбосарлари ва биринчи лига етакчиси “Цементчи” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинда вакилларимиз аралаш таркиб билан ҳаркат қилишди. Аниқроғи, кечаги баҳсда захирадан қолган ўйинчилар навбати билан ва ўринбосарлар таркибидаги футболчилар майдонга тушишди.

Учрашув мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида қувасойликлар аъзоси Абдул Азиз Юсупов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинчи ўтган мавсумнинг биринчи қисмини “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган. Шунингдек, бугунги учрашувда жамоамизнинг яна бир собиқ аъзоси Маъруф Зокиржонов ва Ойбек Нурбоевлар ҳам қувасойликлар сафида майдонга тушишди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Ойбек Рустамов ўйин якунланишига 15-дақиқа қолганида “Цементчи” дарвозасини аниқ нишонга олди.

Баҳсда шу ҳисобда якунига етди.



Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Цементчи” – 1:1
Бош ҳакам: Қ. Собиров.
Голлар:
Ойбек Рустамов 75. - Абдул Азиз Юсупов 12.
 “Қўқон-1912”: И. Абдуллаев, Н. Отақўзиев, И. Раҳимов, О. Рустамов, А. Маматхўжаев, А. Раҳмонов, М. Раҳимов, И. Маликжонов, И.Охунжонов, Д. Мелиқўзиев, М. Содикжонов.
“Цементчи”: Ф. Турдалиев, М. Зокиржонов, Р. Мелибоев, О. Нурбоев, О. Аҳмаджонов, А. Раҳимов, А. Юсупов, С. Эрмаматов, Ж. Қобулов, Ш. Абдураҳимов, Д. Маматов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика