Latest news

18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  3 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  0 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  2 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  4 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  7 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  8 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2

"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди News

"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди

Ҳар бир футбол клубнинг рамзий-мажозий (лақаби) номи бор.

Айниқса бу мамлакатимизда урфга айланиб бормоқда. “Шерлар”, "Қалдирғочлар”, “Аждарлар”, “Лочинлар”, “Бургутлар” каби рамзий-мажозий номлар мухлисларга бугунги кунда яхши таниш бўлиб улгурди. “Қўқон-1912” футбол клуби ҳам аста-секин профессионаллик сари одимламоқда. Сайтимиз орқали жамоа учун рамзий-мажозий (лақаб) ном танланаётганини ва бунинг учун ишқибозлар ўртасида танлов бошлангани хусусида хабар бергандик.

Шундан сўнг электрон почтамизга ва клуб офисига кўплаб мурожаатлар бўлди. Биз эса улардан атига биттасини танлаб олишимиз лозим эди. Клуб раҳбарияти ва кенгаш аъзолари билан ўзаро маслаҳатлашган холда, “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номига тўхталдик.

Ушбу юзасидан клубимизга хат ёзган Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев танлов ғолиби деб топилди.

“Қўқон-1912” профессионал футбол клуби учун рамзий-мажозий номлар лойиҳасида иштирок этган Қўқон ўлкашунослик музейининг етакчи илмий ходими бўлган 80 ёшли тарихчи олим, ўзининг клуб офисига ёзган хатида “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номини изоҳлаб келтириб ўтган.

Унга кўра, “Қўқон-шунқорлари” (Кокандскый ястреби) лочиндан ҳам тез учар бўлган қушнинг номидир. 

Шу тариқа Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев клуб томонидан ўтказилган лойиҳа ғолиби деб топилиб, яқин орада жамоа томонидан мукофотланадиган бўлди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика