Latest news

20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  21 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

"Қўқон-1912": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди News

"Қўқон-1912": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Ёшлар лигасининг 1-турида "Қўқон-1912" "Насаф" билан куч синашди.

Ўйин вакилларимиз учун омадли бошланди. Учрашувдаги биринчи ҳужумни Муҳаммаданас Ҳасанов гол билан якунлади. 10-дақиқада Шароф Муҳиддинов ўзига яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. 21-дақиқада Музаффар Абдуллаев жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

25-дақиқада  Дилшод Баратов ажойиб зарбаси билан жамоамизни олдинга олиб чиқди. 29-дақиқада Бобур Абдухолиқов дарвозабонимиз билан бирга-бирга вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо унга бироз тезлик етишмади. Музаффар Абдуллаев ўз вақтида югуриб чиқиб хавфни бартараф этди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Баратовнинг боши билан берган зарбасини меҳмонлар посбони аранг қайтариб қолди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 53-дақиқада Аброр Раҳмоновнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 54-дақиқа Достон Мелиқўзиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди Унинг зарбаси йўлига мезбонлар посбони тўғаноқ бўлди. 63-дақиқада Андрей Сидоровнинг жарима майдончаси ичида туриб берган зарбасини “Насаф” дарвозабони қайтариб қолди. 68-дақиқада Собир Ҳамидов ўйиндан ташқари ҳолатда қолганига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол этди. Бош ҳакам голни инобатга олмади.

Қолган дақиқаларда вакилларимизда бир қатор вазиятлар юзага келди. Аммо футболчиларимиз ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. Шу тариқа ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди.

 

ЁШЛАР ЛИГАСИ
1-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши) – 2:1 (2:1)
Ҳакамлар:
А. Эргашев, Р. Копазде, Ш. Аъзамов, Қ. Собиров.

Назоратчи: Алишер Абдуллаев.

Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов -1, Дилшод Баратов -25. – Шароф Муҳиддинов-10.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 10. Аброр Раҳмонов (11. Абдуқаҳҳор Ўктамов-83), 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Дилшод Баратов (8. Иброҳим Мухторов-71), 19. Достон Мелиқўзиев (17. Андрей Сидоров-55),  22. Муҳаммаданас Ҳасанов (, 26. Рамзбек Исақов-90), 23. Исмоил Охунжонов, 24. Иброҳим Раҳимов (70.  Собир Ҳамидов-59), 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Иброҳим Усмонов.

“Насаф”: “Насаф”: 44. Музаффар Шарипов, 4. Акмалжон Олимов (38. Худоёрхон Сагдуллаев-68), 7. Сирожиддин Қўзиев, 10. Ислом Рашидхонов, 14. Шароф Муҳиддинов (9. Алфайзи Неъматов-77), 16. Бобур Абдухолиқов, 19. Сайдулло Раҳматов (34. Шерзод Насруллаев-82), 27. Дилшод Саитов (33. Муҳриддин Зоиров-88) 28. Сардор Садуллаев, 29. Акмал Мозговой, 42. Жасур Жумаев.
Захира: 30. Азизхон Исақов, 22. Жавоҳир Шокиров, 32. Наврўзхон Саидов.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика