Latest news

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  36 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  253 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  9 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  3 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

"Қўқон-1912" "Хўжанд" билан дуранг ўйнади News

"Қўқон-1912" "Хўжанд" билан дуранг ўйнади

Чирчиқ шаҳрида йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун назорат учрашувини ўтказишди.

Бу галги рақиб анча жиддий – Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби бўлди.

Ўйин анча шиддатли бошланди. Дасталбки ҳужумда Эркиновда қулай вазият бўлган эди, дарвозабон бироз эпчиллик қилди. Умуман олганда, биринчи бўлимни жамоалар ҳужумкор руҳда ўтказишди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. 52-дақиқа Синдаровнинг зарбаси аниқ , лекин бироз кучсиз бўлди. Дарвозабон ушлаб олди. Дастлабки вазиятда Ҳолмухаммедовнинг зарбаси рикошет ҳолатда рақиб дарвозасидан жой олиши мумкин эди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 74-дақиқада Алишер Саматов ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

Қолган дакқиқаларда ҳам ташаббус жамоамиз томонида бўлди. Бироқ рақиб дарвозасига аниқ йўл топа олмадик. Натижада иккинчи назорат учрашуви дуранг натижа билан якун топди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Хўжанд” – 0:0
“Қўқон-1912”:
1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Алишер Саматов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Алексаднр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Собит Синдаров.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 9. Отабек Ҳайдаров, 11. Тимур Ҳакимов, 13. Дониёр Тўлашев, 14. Аваз Маматхўжаев, 16. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов.
«Хўжанд»: Андрей Полтавцев, Давронжон Эргашев, Сохибжон Ҳакимов, Ойбек Абдуғаффоров, Дилшод Каримов, Бахтиёр Чориев, Муҳаммадшарифи, Саидхўжа, Комрон Мирзонажод, Фирдавс Чакалов, Жаҳонгир Эргашев, Юрий Захаркив.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика