Latest news

15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  12 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  13 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  4 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  10

"Қўқон-1912" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўтиш ўйини санаси тушунарсиз сабаб билан ўзгартирилди News

"Қўқон-1912" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўтиш ўйини санаси тушунарсиз сабаб билан ўзгартирилди

Баҳс аввал белгиланган кунда бўлиб ўтмайди.

Суперлига ва Про лига регламентидан келиб чиқиб, Про лигада 3-ўринни эгаллаган ва Про лига ўтиш ўйинларида ғолиб чиққан "Қўқон-1912" клуби 2024 йилги мавсум Суперлига йўлланмаси учун Суперлигани 12-ўринда якунлаши аниқ бўлган "Қизилқум"га қарши ўтиш ўйинида иштирок этади.

Суперлигага ўтиш ўйини аввалроқ 6 декабрь санасига тайин қилинган бўлиб, бунда Суперлига клубларининг 1 декабрь куни 26-тур доирасида майдонга тушиши инобатга олинган эди. Бироқ 25-турдан кейин "Қизилқум" футбол клубининг ўтиш ўйинида иштирок этиши аниқ бўлди. Қўшимчасига, Суперлига 26-турида "Қизилқум"га қарши кураш олиб бориши керак бўлган "Турон" клуби мусобақада ўз ўрнини сақлаб қолиш имкониятини йўқотди. Шундан келиб чиқиб, ҳар икки жамоа билан келишган ҳолда Лига ўтиш ўйини санасини 5 декабрга ўзгартиришга қарор қилди.

Регламент асосида "Қўқон-1912" футбол клуби расмий учрашув мезбони сифатида майдонга тушади.

ЎТИШ ЎЙИНИ 

5 декабрь, сешанба 

14:00 ҚЎҚОН-1912 — ҚИЗИЛҚУМ

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика