Latest news

20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  17 20:08Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1 (матнли трансляция)  29 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  0 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  9 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  8 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8

"Қўқон-1912": Танишинг: Янги ўйинчимиз Отабек Зокиров News

"Қўқон-1912": Танишинг: Янги ўйинчимиз Отабек Зокиров

Мавсум-2015 кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилган 23 ёшли ярим ҳимоячи Отабек Зокиров янги мавсумни “Қўқон-1912” жамоаси сафида ўтказади.

Яқинда клуб ва футболчи ўртасида шартнома имзоланди. Айни дамда Зокиров жамоамизнинг Тошкентдаги йиғинида иштирок этмоқда. У кеча “Металлург”га қарши кечган назорат учрашувида майдонга тушди.


Марғилон футбол мактаби тарбияланувчиси саналган Отабек Зокиров 1992 йилнинг 11 октябрь санасида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказган. 2013 йили Ёшлар лигаси тўпурарларидан бирига айланган. 2014 йилдан эътиборан “Нефтчи”нинг асосий таркибида ўйнай бошлаган. 2015 йилни эса Самарқанднинг “Динамо” жамоаси таркибида ўтказди. Ўтган мавсум якунларига кўра, Отабек Зокиров 30 та учрашувда майдонга тушди.

Бу ўйинларда 23 ёшли футболчи рақиблар дарвозасини тўрт марта аниқ нишонга олди. Отабек Зокиров “Қизилқум”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна” ва “Андижон” жамоалари посбонларини доғда қолдирган. Икки марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика