Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

"Қўқон-1912": Райевацдан дубль ва навбатдаги ғалаба News

"Қўқон-1912": Райевацдан дубль ва навбатдаги ғалаба

Фарғона Вилояти Ҳоким кубоги доирасидаги "Қўқон-1912" - “Норин” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. Бунинг натижасида тезкор гол киритишга муваффақ бўлдик.  4-дақиқада Филип Райевац дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва “Норин” посбонини алдаб ўтиб ҳисобни очди. Сербиялик ҳужумчи учинчи ўйинда учинчи тўпини киритди.

14-дақиқада Баҳодир Акрамовда қулай имконият вужудга келди. Бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади. 30-дақиқада узоқ давом этган комбинация Суҳроб Бердиевнинг зарбаси билан якун топди. “Норин” посбони ўз ўрнида. 31-дақиқа Суҳроб Бердиев қанотдан ёриб кириб, зарба йўллади. Ҳимоячидан қайтган тўпни Райевац  деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.

40-дақиқада Жамшид Ҳасанов катта тезликда жарима майдончасига кириб борди ва унинг ўзатган тўпига ҳеч ким етиб кела олмади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якун топди. Иккинчи таймни ҳам вакилларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди.

49-дақиқада Собир Ҳамидовда қулай имконият вужудга келди. Аммо футболчимизга бироз тезлик етишмади. 50-дақиқада Суҳроб Бердиев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини ҳаққулободликлар посбони қайтариб қолди. Бугунги баҳсда Олий ва Биринчи лига ўртасидаги тафовут яққол намоён бўлди. 73-дақиқада Андрей Сидоров яхши имкониятни қўлдан бой берди. 75-дақиқада эса Андрей Сидоров бурчакдан оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Олдинги учрашувда ҳам Андрей Сидоров жамоамизнинг учинчи голига муаллифлик қилганди.

Учрашув якунига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди. Натижада жамоамиз бугунги ғалабадан кейин етти очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. “Қўқон-1912-1” жамоаси навбатдаги учрашувни 4 февраль куни “Машъал-1”га қарши ўтказади. Айнан мана шу ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.


“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”
“Б” гуруҳи
4-тур
“Қўқон-1912-1” – “Норин” – 3:0 (2:0)
Ҳакамлар:
Жамолиддин Қосимов, Даврон Маматов, Маъруф Мадвалиев.

Голлар:  Филип Райевац-4, 31, Андрей Сидоров-75.

“Қўқон-1912-1”: 12. Азиз Ашуров (13. Никита Рибкин-46), 4. Акмал Холмуродов (15. Ойбек Рустамов-46), 5. Жалил Кимсанов,  6. Баҳодир Акрамов (28. Аваз Маматхўжаев-61), 7. Жамшид Ҳасанов (75. Иброҳим Раҳимов), 10. Жавоҳир Сидиқов, 20. Филип Райевац (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-46), 55. Дарко Гожкович,  70. Собир Ҳамидов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев (31. Андрей Сидоров-61).
“Норин”: 35. Муҳриддин Аҳмедов, 2. Жамолиддин Сирожиддинов, 4. Фаррух Нурлибоев, 8. Сарвар Сафаров, 10. Элдор Эргашев, 11. Шоҳжаҳон Аббосов, 13. Илҳом Тожибоев, 17. Шоирбек Рўзиев, 18. Умар Тўхтасинов, 21. Ислом Исмоилов, 22. Мурод Тўйчибоев.
Захира: 31. Артур Парванов, 3. Алижон Алижонов, 6. Достон Ибрагимов, 7. Комил Тожидинов, 15. Шокиржон Ёқубжонов, 23. Билол Шарафуддинов, 25. Асилбек Нўъмонов.

Назоратчи: В. Касаев.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика