Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  4 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

"Қўқон-1912": Ўзаро ўйин ўтказилди News

"Қўқон-1912": Ўзаро ўйин ўтказилди

Tags :  Қўқон-1912
Бугун "Қўқон-1912"нинг биринчи йиғини якунига етди. Бир ҳафта давом этган мазкур йиғинда кўплаб футболчилар иштирок этишди.

Бугун йиғиннинг сўнгги кунида футболчиларимиз иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйинда майдонга тушишди. “Марказий” стадионда кучли ёмғир остида бўлиб ўтган учрашувда “Яшиллар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона голни 63-дақиқада Маъруф Зокиржонов пенальтидан киритди.

Биринчи йиғинда жамоамиз сафида бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтиш учун ташриф буюришганини таъкидлаш жоиз. Ўтган мавсумни “Норин” сафида ўтказган дарвозабон Муҳриддин Аҳмедов шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, ўтган мавсум кашфиётларидан бири – “Пахтакор” сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассисларда яхши таассурот қолдирган Андрей Сидоров ҳам жамоамиз кўригида бўлиб турибди.

Биринчи йиғинда жароҳат сабаб, Отабек Ҳайдаров, Иброҳим Раҳимовлар иштирок эта олишмади. Шунингдек, Отабек Зокировда ҳам кичик жароҳат бор. Жамоамиз сардори – Азиз Тўхтабоев ва Андрей Баклановлар мураббийлар штабида иш бошлашди.


Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” (яшиллар) – “Қўқон-1912” (қизиллар) – 1:0 (0:0)

Ҳакам
: Қаҳрамон Собиров.

Гол: Маъруф Зокиржонов – 63 (пен).

“Яшиллар”
: Никита Рибкин (Руслан Матниязов, Ислом Абдуллаев), Исмоил Охунжонов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Абдуллох Олимов, Аброр Раҳмонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Дониёр Иномов, Достон Мелиқўзиев, Муҳиддин Мамасолиев, Андрей Сидоров.

“Қизиллар”: Азиз Ашуров (Муҳриддин Аҳмедов), Достон Турсунов, Миржалол Қурбонов, Жалил Кимсанов, Шохрух Холматов, Иқбол Маликжонов, Баҳодир Акрамов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев (Абдуқаҳҳор Ўктамов).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика