Latest news

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”: 22-вилоят дербиси арафасида News

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”: 22-вилоят дербиси арафасида

Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилиб келаётган Фарғона шаҳрининг “Нефтчи” ҳамда Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоалари Олий лига 26-турида ўзаро тўқнаш келишади.

Вилоятнинг икки жамоаси ўртасидаги баҳс нафақат вилоят мухлисларининг балки кенг жамоатчиликнинг юқори қизиқишига сабаб бўлиб келган. Чунки дерби мақомига эга беллашувлар ҳамиша кескин ва муросасиз ўтади.


БИРИНЧИ ДАВРДАГИ БАҲС:

“Қўқон-1912” ва “Нефтчи”  Олий лига-2016нинг илк даврасини Фарғона шаҳрида ўтказишди. 10 июнь куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган беллашувда майдон эгалари қўқонлик футболчиларни 2:1 натижасига кўра мағлуб этишганди. Дастлаб Носир Отақўзиев томонидан киритилган голга кейинчалик Шукур Пўлатов ўз дубли билан жавоб қайтарганди. Гарчи ўша баҳсда “Нефтчи” устун келган бўлсада, вилоятнинг хар иккала жамоаси ҳам ғалабага лойиқ футбол намойиш этганини айтиб ўтиш ўринлидир.


ЎЗАРО СТАТИСТИКА:

Фарғона вилояти жамоалари Олий лигада ўзаро 21 марта тўқнаш келишган. Рақамлар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Мазкур беллашувнинг 18 тасини Фёдоров шоригдлари ўз фойдаларига ҳал этишган бўлса, 2 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқон жамоаси ўзаро ўйинлар тарихида “Нефтчи”ни фақат бир марта  мағлуб этишга муваффақ бўлган. Тўплар нисбати 64-24, “Нефтчи” фойдасига. Ушбу ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга чиққан, “Қўқон-1912” эса  5 очкони расмийлаштирган.


НАВБАТДАГИ ДЕРБИ

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйини жорий йилнинг  22 октябрь куни Қўқондаги “Марказий”  ўйингоҳда ўтказилинади. Ушбу беллашувга жамоалар икки хил кайфиятга етиб келишмоқда. Сўнгги турда мазкур рақиблар Тошкент жамоаларига қарши турни ўтказишди. “Нефтчи” Фарғонада “Пахтакор”ни енган бўлса, “Қўқон-1912” вакиллари “Локомотив” клуби уйидан очкосиз қайташди. Навбатдаги “вилоят дербиси” Олимжон Толибжонов бошлилигидаги ҳакамлар гуруҳига топширилди. Маълумот ўрнида,  шанба куни бўлиб ўтадагн ўйин соат 15:30га белгиланган.

Барча мухлисларни Қўқондаги баҳсга чорлаб қоламиз!

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика